UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан” Янгиликлар

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”

Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этадиган 23 ёшгача футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпти.
9 кунлик йиғин доирасида терма жамоа тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади ва ҳозирча шундан иккитаси бўлиб ўтди. Машғулотларда “Қизилқум” ҳужумчиси Наврўз Алимов ҳам иштирок этяпти. “Металлург” билан кечган ўйиндан кейин ундан интервью олгандик. Қуйида шу суҳбатни келтириб ўтамиз.   

-   Наврўз, Осиё ўйинларига тайёргарлик қандай кетяпти?
-   20 июлдан йиғилиб тайёргарликни бошладик. Кайфият ҳаммада яхши, терма жамоадаги муҳит ҳам ажойиб. Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш учун астойдил ишлаяпмиз.



-   “Навбаҳор” билан бўлган ўртоқлик ўйинида иккита гол урдингиз, аммо “Металлург” билан кечган баҳсда омад келмади.
-   Мен - ҳужумчиман, шундай экан ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Нимагадир “Металлург”га қарши учрашувда омадим келмади. Ваҳоланки, битта қулай вазиятга эга бўлгандим.

-   Осиё ўйинларига бориш учун яхши имкониятга эгасиз. Ички ҳиссиёт нима деяпти? Қосимов сизни ҳам мусобақага олиб кетадими?
-   Ҳозир бор кучим билан мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Миржалол Қўшоқович мени Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига ҳам таклиф этганди. Мендан талаб қилинадигани фақат ишлаш, буёғини вақт кўрсатади.

-   Терма жамоа сиз учун барибир янгилик. Кўникиб кета олдингизми?
-   Бошида келганимда албатта ҳаяжон бор эди. Лекин ҳозир кўникиб кета олдим, чунки кўп футболчиларни олдиндан биламан ва уларнинг аксарияти билан тенгдошмиз.



-   Терма жамоа клубдан қанчалик фарқ қилади?
-   Клубга фақат ўша ҳудуд мухлислари эътибор қилса, терма жамоа бутун Ўзбекистон нигоҳида бўлади. Шу томонлама бу ерда тўп тепиш жуда масъулиятли.

-   Яхши ўйин кўрсатишда давом этаверсангиз, балки келаси йил Тошкентнинг бирорта кучли клубидан чақирув олишингиз мумкин. Шу ҳақда ўйлаб кўряпсизми?
-   Ўзимнинг ҳам нуфузли клубда ўйнаш ниятим бор. Лекин бу қачон амалга ошишини билмайман. Албатта, бу борада ҳам ўйлаб кўряпман, лекин биринчи галдаги вазифа терма жамоа сафидаy жой олиб, Осиё ўйинларига бориб чемпионлик билан қайтиб келиш.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Изоҳ: Наврўз Алимов суҳбат сўнггида фамилиясини Олимов эмас, балки Алимов деб ёзишимизни қаттиқ илтимос қилди. “Ака, мен Нукусданман, фамилиям эса Алимов” - деди у.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика