Навоийлик мухлислар Бухорога боришади

Narzulla Saydullayev
15 сен 2016, 16:03
Олий лига 22-туридан жой олган марказий учрашувлардан бири "Бухоро" - "Қизилқум" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинда навоийлик кўпсонли мухлислар ўз жамоаларини стадионда қўллаб-қувватлашни режалаштиришган. "Қизилқум" ПФК раҳбарияти ва мухлислар клуби ташаббуси билан ўйинга бориб келиш учун махсус автобуслар йўлга қўйилади. Автобуслар 17 сентябрь куни соат 12.00 да Навоийдаги "Сўғдиёна" стадиони олдидан йўлга чиқади.

Мурожаат учун телефон:
+998913333773. Шаҳриддин

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" - "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс 17 сентябрь куни соат 18.00 да "Бухоро" спорт мажмуасида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz