UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  100 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  ФутзалНавоий
Жорий йилнинг 17-19 февраль кунлари Навоий шаҳридаги "Спутник қўрғони" спорт мажмуасида футзал бўйича 2005 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами вилоятдаги спорт мактабларидан 8та жамоа иштирок этди. Иштирокчи жамоалар: Навоий шаҳридан БЎСМ-1, БЎСМ-2 ва ИБЎСМ, Кармана туманидан БЎФМ ҳамда БЎСМ, Қизилтепа туман БЎСМ, Конимех туман БЎСМ ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари Навоий шаҳрига ташриф буюришди. Мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди.

Гуруҳ баҳслари қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтиб, 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган Кармана туман БЎСМ, Кармана туман БЎФМ, Хатирчи туман БЎСМ ва Навоий шахар БЎСМ-1 жамоалари кейинги босқичга йўл олишди.

Якунда эса мусобақа финалига йўлланмани Кармана туманининг икки жамоаси БЎФМ ва БЎСМ жамоалари қўлга киритишди.

3-ўрин учун баҳсда ярим финалда имкониятни бой берган икки жамоа Навоий шаҳар БЎСМ-1 ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари кураш олиб боришди. Якунда мусобақада 3-ўринни Хатирчи туман БЎСМ, 2-ўринни Кармана туман БЎСМ ва 1-ўринни Кармана туман БЎФМ жамоалари эгаллашди.
3-ўрин. Хатирчи тумани БЎСМ
2-ўрин. Кармана тумани БЎСМ
1-ўрин. Кармана тумани БЎФМ


Шаҳбоз Ғуломов тайёрлади



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика