

Олдинроқ, "Навбаҳор" 28 январда Болгариянинг "Семтември" ва 1 февраль куни Рустам Ашурматовнинг янги жамоаси "Рубин" билан назорат ўйини ўтказиши ҳақида эълон қилган эдик.
Наманганликларнинг Туркия йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди. "Лочинлар" 20 январь куни Иброҳим Ҳалил Йўлдошев тўп тепадиган "Пари Нижний Новгород" билан назорат баҳсида майдонга тушишади.




