UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Ла Лига. “Эльче” – “Барселона”. Асосий таркиблар  1 19:20Англия Кубоги. Абрахамнинг хет-триги "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқди  1 19:00А Серия. "Женоа" – "Кальяри" (матнли трансляция)   53 18:51"Манчестер Юнайтед" Лингардни ижарага бериб юборади  0 18:33"Шальке" - "Бавария". Павар ва Коман захирада  0 18:25А Серия. "Болонья"ни мағлуб қилган "Ювентус" 4-ўринга кўтарилди  8 18:20Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 18:11"Верона" - "Наполи". Асосий таркиблар билан танишинг  0 18:00"Женоа" - "Кальяри" ўйини учун асосий таркиблар эълон қилинди  52 17:43Бензема: "Реал"га энг яхши Азар керак. У "Челси"да ажойиб эди ва Мадридда тарих ёзиши керак"  2 17:25"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". Биринчи турдан кейинги мусобақа жадвали, 2-тур анонси  0 17:23Сетьен Хитойда иш бошлаши мумкин  0 16:52Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"  8 16:37Васкес "Реал" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  5 16:25Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик"  4

"Навбаҳор" кўригидаги сербиялик футболчилар ўзбек футболи ҳақида нима дейишди? Янгиликлар

"Навбаҳор" кўригидаги сербиялик футболчилар ўзбек футболи ҳақида нима дейишди?

"Навбаҳор"нинг бугунги машғулотига икки нафар сербиялик футболчилар – ҳимоячи Никола Тасич ва ярим ҳимоячи Марко Путинканин қўшилишди.

- Аввало, Наманганга хуш келибсизлар!

Никола Тасич: Раҳмат.

- Сизларни “Навбаҳор”га ким таклиф қилди?

Марко Путинканин: Айни пайтда жамоангизда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Дражен Дукич қўнғироқ қилиб, таклиф этди.

- Юртимиз футболи борасида нима дея оласизлар?

Н.Т.: Ўзбекистон клубларидан “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Навбаҳор” жамоаларини яхши биламан. Бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг мухлислари Ўзбекистондаги энг садоқатли ва фидойи мухлислар эканлиги борасида ҳам эшитгандим.     

М.П.: Мен ҳам “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Бунёдкор” ҳамда “Навбаҳор” клублари ҳақида маълумотга эга эдим. Шунингдек, Ўзбекистон миллий чемпионатида ўйнаган Драган Черан, Марко Симич ва Марко Станоевичлар билан дўстмиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритган кўплаб сербиялик мураббийлар, жумладан, Деян Журжевич, Дражен Дукичлар ҳақида ҳам яхши биламан. Дукичнинг бунгача юртингизнинг “Пахтакор” ва “Қўқон - 1912” жамоаларида ишлаганидан ҳам хабарим бор.

- “Навбаҳор” ҳақида қанчалик маълумотга эгасизлар?

М.П.: Жамоа ўз анъаналарига эга, Ўзбекистоннинг энг совриндор клубларидан бири эканлиги, шунингдек, ажойиб, фидойи мухлислари бор жамоа эканлигини эшитгандим. Мана бугунги машғулотга ҳам кўплаб мухлисларнинг ташриф буюришгани ҳам ушбу сўзларни исботламоқда.

Ўз навбатида Наманганнинг Ўзбекистондаги йирик шаҳарлардан бири ҳамда гуллар шаҳри эканлиги борасида эшитгандим.

Сўзим якунида яна шуни ҳам шуни ҳам таъкидламоқчиманки, бизни “Навбаҳор”да жуда яхши кутиб олишди. Янги жамоадошларимиз билан танишиб олдик. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Маълумот учун

Никола Тасич – 1992 йил, 17 январда Сербия пойтахти Белградда туғилган.

Амплуаси – ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Железник Лавови” (Белград, 2009-2010 йиллар мавсумида), “Динамо” (Вране, 2010-2011 йиллар), “Балкан-Мирийево” (Белград, 2011-2012 йиллар), “Чукарички” (Белград, 2011-2013 йиллар), “Раднички” (Нова-Пазова, 2013 йил), “Железник ласта” (Белград, 2014-2015 йиллар), “Слобода” (Ужице, 2015-2016 йиллар), “Ягодина” (Ягодина, 2016-2017 йиллар), “Борац” (Чачак, 2017-2019 йиллар),Швециянинг “Алмебода” (2013-2014 йиллар), Қозоғистоннинг “Қизилжар” (Петропавловск, 2017 йил) жамоаларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Сербиянинг “ОФК Жар” (Белград) жамоасида ўтказган.

Марко Путинканин – 1987 йил, 16 декабрда Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Земун” (Земун, 2006 йил), “Бежания” (Белград, 2007-2008, 2011, 2013-2014 йиллар), “Донйи Срем Пецини” (2012 йил), “Радник” (Сурдулица, 2015 йил), “Вождовац” (Белград, 2016-2017 йиллар), “Войводина” (Нови-Сад, 2018 йил), Албаниянинг “Динамо” (Тирана, 2009-2010 йиллар), Қозоғистоннинг “Жетису” (Толдиқўрғон, 2014 йил), Словениянинг “Олимпия” (Любляна, 2018 йил) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда “Вождовац” жамоасида ўйнаган.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

+4   
13 янв 11:46:56
Paxtakor muhlisi
КУЧМАНЧИЛАР.КЕЛИБДИМИ.ХАР.МАВСУМДА.ИККИТА.ЖАМОАДА.УЙНАШГАН.ЭКАНЛАР.
+4   
13 янв 11:16:52
admin
Bular soqqa qiliwga kelgan bularni bizga foydasi yuq undan kura wularga bergan pulni qiwloqdagi iqtdorli bollarga sarflanglar qanchadan chancha iqtidorli bollar kup boyni bollari uynaybermasdan kambag'alni bollari xam uynasin.
+4   
13 янв 11:14:49
ДОКТОР ФЕДЯ
Cизларни ким таклиф этди саволни қаренг. Агар Дукеч таклиф қилган бўлса раҳбарият нимага кузатмади ўйнаган камандалари шунчалар кўпки садоқатдан асар ҳам қолмаган улар пул учун(фақат улар эмас бази ўзимизникилар) шартнома учун зўр ишлашади. Кейин йўқ бўпқолади. Буларга милиардлаб пул сарфламанг илтимос. Уни орқасидан камида 4 киши пул ишлайди.
+3   
13 янв 11:57:54
Man U
Мана шу ерда ёзилган 99% фикр тўппа тўғри. Махаллий ёшларга эътибор қаратамиз деб қаёқдаги кўчманчи ўйинчиларни олиб келяпти. Олаётган ўйинчиларига қараб кўзлаётган мақсадини билса бўлади. Нўмон Хасановга савол берингларчи Навбахорни нима қилмоқчисилар бу йил бу бозори ўтмай қолган ўйинчилар билан.
+3   
13 янв 11:37:02
Имомрасул
Ишсиз юргани учун битта телефонда югуриб кевоптида а бу ахмок мураббий Нумон нима учун Гиёсни куйивориб Гиёсдан кучсиз Сербни чакирди
+3   
13 янв 11:36:54
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Axmoqlik. Narmalni legioner topa olmasang, narmalni legioner obkelolmasang mahalliy o'yinchilarni ol undan kora yaxshiroq. Bularga otni kallasiday pul berasanlaru lekin q ni ham qoillatmydi. Yarim sezon zaxiraga o'tirgandan keyin yoki Superligani boshqa klubiga o'tadi yoki pulini olib serbiyaga qaytib ketadi. Bizni axmoq klublar shunga aqli yetadi mi. Uzi serbiyaliklarni legioner deyish ham shart emas mahalliy bulib ketdi ular ham. Narmalni legioner olib kel laring hurmatli o'zbek futbol klublari!!!
+3   
13 янв 11:19:07
+998999104643
Oynagan jamolarini qarang kochmanchilar keldi ketidan kulubdagilardan kimdir manfadorda bomasa Giyos Komilovni katkazib shularni chaqirarmidi qayoqa qarab ketyabti bizi futbol.Yanayam bilmadim Navbaxorga omad biz muxlislarin sen bilan
+3   
13 янв 11:18:22
Man untd....
Топни хохлаган томонга тепиларкан деб фикр билдирди.
+1   
13 янв 11:56:07
Nozimboy
Булани урнида ништадан уйинчила бор сербияни битаси кари биттаси яна номан камандани хором кимагин илтимос бу болла аник ярамайди номон кайда тиренир буса ушайга сербла келади шартнома борми дейманда яна билмадим
+1   
13 янв 11:37:44
фанат.уз
Зур уйинчилар экан куп камандалар хохлаган экан узига уйнашини камандаларни кунглини колдирмаган экан
   
13 янв 22:17:04
Bu shunchaki o'yin
admin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bular soqqa qiliwga kelgan bularni bizga foydasi yuq undan kura wularga bergan pulni qiwloqdagi iqtdorli bollarga sarflanglar qanchadan chancha iqtidorli bollar kup boyni bollari uynaybermasdan kambag'alni bollari xam uynasin.
Олдин бойни болалари купрок туйда уйнарди. Камбагал боласи футбол уйнарди.
   
13 янв 17:33:34
Фарход Каримов
Бизда тренерларни купи лигонерди устидан пул ейди мисол, Дукич аввалги жамоасида 500 олган булса Кел мени камандамга сенга 600 бераман колгани Билан ишинг булмасин дейишади мана ахвол
   
13 янв 16:06:04
Fghhhhgfccvhytdwq
ДОКТОР ФЕДЯ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Cизларни ким таклиф этди саволни қаренг. Агар Дукеч таклиф қилган бўлса раҳбарият нимага кузатмади ўйнаган камандалари шунчалар кўпки садоқатдан асар ҳам қолмаган улар пул учун(фақат улар эмас бази ўзимизникилар) шартнома учун зўр ишлашади. Кейин йўқ бўпқолади. Буларга милиардлаб пул сарфламанг илтимос. Уни орқасидан камида 4 киши пул ишлайди.
Бошка нма учун келади сен текинга ишлисанми шу саволга жавоб бер булди
   
13 янв 15:25:31
Abdulla Hamroev
Яна иккита уйинчи келар экан зўр зўр жамоларда уйнаган бири дарвозабон биттаси марказий хужумчи исми нима эдия хааа эсладим Сарко Утказвордиевич хамда Дрожан Қийшиқтепдиевич(хазил).
   
13 янв 14:50:43
Muxammadaliyev Qosimxo'ja
Узбегимфутболи фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйнамаган жамоаси колмабди буларни.
Bitta Nabahor qogan ekan o'ynab ketaylik deb keptida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика