UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  2 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  6 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Суперлиганинг 22-тури ниҳоясига етди.

Бугун 2 та ўйин ўтказилди.

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

"Локомотив" 2:2 "Андижон"

Мазкур учрашувлар ҳақида баъзи фактларни келтирамиз.

Намангандаги ўйин

1. Забихилло Ўринбоев Суперлиганинг жорий мавсумидаги биринчи голини урди. У Ўзбекистон чемпионатидаги охирги голини ўтган йилнинг ноябрь ойида урган эди.

2. Шуҳрат Мақсудов "Навбаҳор"га мураббийлик фаолиятида илк бор енгилди (олдинги 2 ўйиннинг бирида кучлар тенг келган, бир бор зафар қучганди).

3. Сардор Теляков гол урган 2-ўйинда ҳам "лочинлар" 3 очколи бўлишди. У 13-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўйин наманганликлар фойдасига ҳал бўлганди.

4. "Бунёдкор" қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонолмади.

20-тур. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор"

21-тур. "Бунёдкор" 1:1 АГМК

22-тур. "Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

6. "Навбаҳор" уй ўйинларидаги 7 ва 8-голларини урди (11-ўйинда). Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Турон" билан бирга).

7. "Бунёдкор" сафар ўйинларидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу борада фақат "Металлург" ва "Сурхон"гина "қалдирғочлар"дан ёмонроқ натижа кўрсатяпти.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Тоҳир Рафаелов илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтирди).

9. Учрашувни 5 127 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Тошкентдаги ўйин

1. Самуэль Опех "Локомотив" либосида 1-марта тўлиқ тайм ўтказди. У "темирйўлчилар" таркибига ёзда "Оқтепа" жамоасидан келиб қўшилганди.

2. "Андижон" Фарҳод Соҳибжонов гол урган 2-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. 

3. Бугун 2002 йилда туғилган Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локо" таркибидаги дебютини нишонлади.

4. "Андижон" қаторасига 4-турда мағлуб бўлмади.

5. "Локо" қаторасига 5-ўйинда ҳам 2 та гол урди.

6. "Андижон" мавсумда 2-бор 1 ўйинда 2 гол урди.

7. Бугунги дурангдан кейин Кумиков шогирдлари аутсайдерлар зонасидан юқорилади.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Исломбек Маматказин ("Андижон") ва Шоҳрух Исоқов ("Локомотив") илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтиришди).

9. "Андижон" 2010 йилдан бери "Локомотив"ни енголмайди.

10. Бугунги учрашувни 470 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика