UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  4 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  5 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  11

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Суперлиганинг 22-тури ниҳоясига етди.

Бугун 2 та ўйин ўтказилди.

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

"Локомотив" 2:2 "Андижон"

Мазкур учрашувлар ҳақида баъзи фактларни келтирамиз.

Намангандаги ўйин

1. Забихилло Ўринбоев Суперлиганинг жорий мавсумидаги биринчи голини урди. У Ўзбекистон чемпионатидаги охирги голини ўтган йилнинг ноябрь ойида урган эди.

2. Шуҳрат Мақсудов "Навбаҳор"га мураббийлик фаолиятида илк бор енгилди (олдинги 2 ўйиннинг бирида кучлар тенг келган, бир бор зафар қучганди).

3. Сардор Теляков гол урган 2-ўйинда ҳам "лочинлар" 3 очколи бўлишди. У 13-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўйин наманганликлар фойдасига ҳал бўлганди.

4. "Бунёдкор" қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонолмади.

20-тур. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор"

21-тур. "Бунёдкор" 1:1 АГМК

22-тур. "Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

6. "Навбаҳор" уй ўйинларидаги 7 ва 8-голларини урди (11-ўйинда). Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Турон" билан бирга).

7. "Бунёдкор" сафар ўйинларидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу борада фақат "Металлург" ва "Сурхон"гина "қалдирғочлар"дан ёмонроқ натижа кўрсатяпти.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Тоҳир Рафаелов илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтирди).

9. Учрашувни 5 127 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Тошкентдаги ўйин

1. Самуэль Опех "Локомотив" либосида 1-марта тўлиқ тайм ўтказди. У "темирйўлчилар" таркибига ёзда "Оқтепа" жамоасидан келиб қўшилганди.

2. "Андижон" Фарҳод Соҳибжонов гол урган 2-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. 

3. Бугун 2002 йилда туғилган Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локо" таркибидаги дебютини нишонлади.

4. "Андижон" қаторасига 4-турда мағлуб бўлмади.

5. "Локо" қаторасига 5-ўйинда ҳам 2 та гол урди.

6. "Андижон" мавсумда 2-бор 1 ўйинда 2 гол урди.

7. Бугунги дурангдан кейин Кумиков шогирдлари аутсайдерлар зонасидан юқорилади.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Исломбек Маматказин ("Андижон") ва Шоҳрух Исоқов ("Локомотив") илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтиришди).

9. "Андижон" 2010 йилдан бери "Локомотив"ни енголмайди.

10. Бугунги учрашувни 470 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика