UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Суперлиганинг 22-тури ниҳоясига етди.

Бугун 2 та ўйин ўтказилди.

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

"Локомотив" 2:2 "Андижон"

Мазкур учрашувлар ҳақида баъзи фактларни келтирамиз.

Намангандаги ўйин

1. Забихилло Ўринбоев Суперлиганинг жорий мавсумидаги биринчи голини урди. У Ўзбекистон чемпионатидаги охирги голини ўтган йилнинг ноябрь ойида урган эди.

2. Шуҳрат Мақсудов "Навбаҳор"га мураббийлик фаолиятида илк бор енгилди (олдинги 2 ўйиннинг бирида кучлар тенг келган, бир бор зафар қучганди).

3. Сардор Теляков гол урган 2-ўйинда ҳам "лочинлар" 3 очколи бўлишди. У 13-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўйин наманганликлар фойдасига ҳал бўлганди.

4. "Бунёдкор" қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонолмади.

20-тур. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор"

21-тур. "Бунёдкор" 1:1 АГМК

22-тур. "Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

6. "Навбаҳор" уй ўйинларидаги 7 ва 8-голларини урди (11-ўйинда). Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Турон" билан бирга).

7. "Бунёдкор" сафар ўйинларидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу борада фақат "Металлург" ва "Сурхон"гина "қалдирғочлар"дан ёмонроқ натижа кўрсатяпти.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Тоҳир Рафаелов илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтирди).

9. Учрашувни 5 127 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Тошкентдаги ўйин

1. Самуэль Опех "Локомотив" либосида 1-марта тўлиқ тайм ўтказди. У "темирйўлчилар" таркибига ёзда "Оқтепа" жамоасидан келиб қўшилганди.

2. "Андижон" Фарҳод Соҳибжонов гол урган 2-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. 

3. Бугун 2002 йилда туғилган Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локо" таркибидаги дебютини нишонлади.

4. "Андижон" қаторасига 4-турда мағлуб бўлмади.

5. "Локо" қаторасига 5-ўйинда ҳам 2 та гол урди.

6. "Андижон" мавсумда 2-бор 1 ўйинда 2 гол урди.

7. Бугунги дурангдан кейин Кумиков шогирдлари аутсайдерлар зонасидан юқорилади.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Исломбек Маматказин ("Андижон") ва Шоҳрух Исоқов ("Локомотив") илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтиришди).

9. "Андижон" 2010 йилдан бери "Локомотив"ни енголмайди.

10. Бугунги учрашувни 470 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика