UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

"Навбаҳор"га европалик "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи келади Янгиликлар

"Навбаҳор"га европалик "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи келади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланадиган мутахассис номи маълум бўлди.

Кеча "Бухоро"га қарши ўйинолди машғулотдан аввал клубда йиғилиш ўтказган "Навбаҳор" раҳбарияти бош мураббий россиялик мутахассис Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарганди.

Суперлиганинг охирги тўртта туридан буён дуранглар исканжасига тушиб қолган ва орада Лига Кубогида "Насаф"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган "Навбаҳор" Андрей Канчельскисга чиқиш эшикларини очди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "Навбаҳор"да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига клуб раҳбарияти сербиялик мутахассис, Ўзбекистонда маълум муддат ишлаб кетган Деян Журжевични олиб келмоқчи. Томонлар аллақачон музокараларга киришишган. Эртага, 24 июнь куни Деян Журжевич Наманганга келиши кутилмоқда. Айнан мазкур учрашувда томонлар расман шартнома имзолашади.

Деян Журжевич ўз вақтида (2011-2012) "Пахтакор"да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида техник директор лавозимида фаолият кўрсатганди. Европалик мутахассиснинг охирги иш жойи Сербиянинг "Земун" клуби ҳисобланади.

Деян Журжевич Сербиянинг ОФК жамоасида чемпионатда бронза медалини қўлга киритишга эришган.

Қайд этиш керакки, Андрей Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 19 ўйин ўтказди. Мазкур ўйинлардаги статистика эса қуйидагича: 6 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати: 20-22.

"Навбаҳор" бугун Суперлиганинг 12-турида бугун ўз уйида "Бухоро" билан куч синашади. Мазкур баҳсда жамоани маҳаллий мураббий, катта эҳтимол билан мураббийлар штабида фаолият кўрсатган Мустафо Байрамов вақтинча бошқариб тушади.

"Навбаҳор" эса катта эҳтимол билан душанба куни янги бош мураббийи ким бўлишини расман эълон қилиши мумкин. Деян Журжевич айнан душанба куни, яъни 24 июнда юртимизга келиши кутилмоқда.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика