"Навбаҳор" "Зенит"да ўйнаган футболчи билан шартнома тузди
17 фев 2019 11:28
Янгиликлар
"Навбаҳор" "Зенит"да ўйнаган футболчи билан шартнома тузди
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
Мазкур футболчи “лочинлар”нинг Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиб, жамоа мураббийларида яхши таассурот қолдирди.
Иван Соловьёв 1993 йилнинг 29 мартида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Динамо” (Москва), “Зенит” (Санкт-Петербург), “Амкарь” (Пермь), “Факел” (Воронеж), “Динамо” (Санкт - Петербург) ва Финляндиянинг “Лахти” (Лахти) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни Россиянинг “Сочи” жамоаси таркибида ўтказган.
Фикрлар