UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   0 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

“Навбаҳор” янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

“Навбаҳор” янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.




Мазкур маросимга фахрий меҳмон сифатида таниқли спорт журналисти ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов, наманганлик таниқли қизиқчи Искандар Ҳамроқулов иштирок этишди.

Маросим давомида “Само” гуруҳи ўзининг дилрабо куй-қўшиқлари билан мухлисларга яхши кайфият улашди.

Шунингдек, катта мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари ходимлари томонидан тайёрланган “Навбаҳор”га бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров очиб берди.

Хайрулло Ҳайитбаевич ўз сўзида мазкур маросимга ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллионлар ўйини бўлган футболга улкан эътибор қаратаётганликлари, Наманган футболсеварлар вилояти эканлиги ҳамда бунинг самараси ўлароқ, вилоятда ҳам миллионлар ўйинига эътибор катта бўлаётганлиги, жумладан, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад қўйилаётганлиги, бу йил Про-лигада Намангандан 2та жамоа қатнашиши, 2020 йили “Навбаҳор” ўз тарихидаги

2-чемпионлик унвони ҳамда жорий йилда финал ўйини Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогини қўлга киритишига тилак билдирди.

Шунингдек, Хайрулло Бозоров жамоа таркибига янги мавсум арафасида анча савияли футболчилар жалб этилишгани, улар билан жамоа ўз олдига қўйилган мақсадига эришиш имконияти юқори эканлигини билдирди.


Бундан ташқари, Хайрулло Ҳайитбаевич жамоа мухлисларини ҳам алоҳида эътироф этиб, 2020 йил тақвимига кўра, “Навбаҳор” илк турни сафарда амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор”га қарши ўтказишида рамзий маъно борлиги, жамоа айни пайтда пойтахтликларга муносиб рақиб эканлигини таъкидлаб, ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, сўз навбати “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскисга берилди.

Андрей Канчельскис ўз сўзида янги мавсумга тайёргарлик жараёнидан қониққанлиги, бўлажак мавсумда жамоанинг олдига қўйилган мақсад йўлида самарали меҳнат қилишини таъкидлади.


Кейин эса жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдириб, янги мавсумда жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун барча имкониятини ишга солишини айтди.


Сўнгра сўз навбати таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовга берилди.

Хайрулла Ҳамидов ўз сўзида “Навбаҳор” бошқа жамоалардан тўрт жиҳати билан ажралиб туриши, ушбу тўртта жиҳат клуб раҳбарияти, жамоа бош мураббийи, футболчилар ва мухлисларнинг бирдамлиги эканлигини таъкидлаб, янги мавсумда жамоага омад ёр бўлишини тилади.


Кейин эса наманганлик таниқли қизиқчи Искандар Ҳамроқулов ўзининг ичакузди ҳангомалари билан мухлисларга кулги улашди ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га омад тилаган ҳолда, ўз сўзини якунлади.
 


Шундан сўнг, маросимнинг асосий қисмига ўтилиб, жамоа аъзоларига янги мавсумда тўп сурадиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Ушбу футболкаларни футболчиларга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциациси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов топширишди.

Жамоанинг янги аъзолари - ҳимоячи Хуршид Мухторов - 28, ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов - 11, ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев - 77, ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов - 8, дарвозабон Ислом Абдуллахонов - 13, ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов - 27, ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов - 33, ҳужумчи Анвар Ҳожимирзаев - 94, ярим ҳимоячи Сардор Теляков - 18, ҳужумчи Руслан Болов - 88, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев - 95, ҳимоячи Шаҳзод Ҳамидов - 4-рақамли футболкаларни қабул қилиб олишди.
 


Бундан ташқари, “лочинлар” шарафини ўтган мавсумда ҳимоя қилган ва амалдаги шартномалари муддатини узайтирган дарвозабон Ўткир Юсуповга – 1, ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедовга - 7, ярим ҳимоячи Иван Соловьёвга - 9, ҳимоячи Комилжон Ғиёсовга - 5, ҳимоячи Обид Жўрабоевга - 15, ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровга - 19, ҳимоячи Игорь Голбанга - 22, ярим ҳимоячи Аббос Ғуломовга - 70, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловга - 30, ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоевга - 20, ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоиловга - 17, ярим ҳимоячи Комил Тожиддиновга - 21- рақамлар туширилган футболкалар топширилди.


Кейин эса сўз навбати “Навбаҳор”нинг ашаддий ҳамда фидоий мухлиси Лутфулло Абдураҳмоновга берилди.

Лутфулло Абдураҳмонов барчани янги мавсум билан табриклаб, йиғилганларга “Навбаҳор”га аталган шеърларидан ўқиб берди.


Сўнгра, мазкур тадбирнинг фахрий меҳмони Хайрулла Ҳамидовга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров “Навбаҳор” эмблемаси туширилган кепка, шарф ва футболка топширди.

Шу тариқа, тақдирлаш маросими ўз якунига етди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика