UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  273 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  22 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди Янгиликлар

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди

Клуб расман Коста Тенорио Гуттинер жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Мавсумлар оралиғидаги танаффус пайтида ҳар бир жамоа таркибида ўзгаришлар  бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.

Кеча “лочинлар” сафини 3 нафар футболчи тарк этганлиги борасида хабар бергандик ва уларнинг иккиси легионер эди. Бугун клуб ҳамда футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга асосан, жамоамиз таркибини яна бир легионер, яъни, бразилиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Коста Тенорио Гуттинер тарк этди.

“Навбаҳор” таркибига ёзги трансфер пайтида қўшилган Гуттинер жамоамиз сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 463 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голга муаллифлик қилган ҳолда, яна битта голга “пас” берди. 

Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида айнан бразилиялик ярим ҳимоячининг ягона голи эвазига “лочинлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишганди.

“Навбаҳор” ПФК Коста Гуттинерга жамоамиздаги фаолияти учун  ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда футболчининг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади", -дейилади клуб баёнотида.

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика