"Навбаҳор" учун ёмон хабар! "Ал Иттиҳод"нинг асосий юлдузи машғулотларга қайтди
06 фев 2024 01:27
Янгиликлар
"Навбаҳор" учун ёмон хабар! "Ал Иттиҳод"нинг асосий юлдузи машғулотларга қайтди
15 февраль куни "Навбҳор" ОФК Чемпионлар лигаси нимчорак финал биринчи ўйинлари доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини қабул қилади.
Ушбу баҳсга 10 кун қолганда "Ал Иттиҳод"дан кўнгли тўлмаётган ва Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган Карим Бензема узоқ танаффусдан сўнг Саудия Арабистони клуби машғулотида кўриниш берди.


"Ал Иттиҳод"нинг Инстаграмдаги саҳифаси ушбу суратлар билан бўлишди.
Олдинроқ, Бензема "Ал Иттиҳод" таркиби кучайишини хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
"Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод" учрашуви 15 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар