UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат – синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  "Навбаҳор" дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

"Навбаҳор" бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика