"Навбаҳор" Туркияда йиғин ўтказишни режалаштирмоқда

Narzulla Saydullayev
27 дек 2023, 17:51
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган. Шу боис, “лочинлар” хориж йиғинини ҳам эртароқ бошлашни режалаштиришган.

Жамоа аъзолари 2024 йилнинг 3 январь куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиб, 4 ёки 5 январь куни Туркияга жўнаб кетишни режалаштиришган.

Ўқув-машғулот йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади ва мазкур йиғин давомида бир қатор назорат – синов учрашувлари ўтказиш ҳам режадан ўрин олган", - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор” матбуот хизмати хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›