UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102

"Навбаҳор" таркиби имкон даражасида кучайтирилди Янгиликлар

"Навбаҳор" таркиби имкон даражасида кучайтирилди

"Навбаҳор"нинг давралар орилиғида олиб борган трансфер сиёсати натижасида таркиб кучайтирилди, буни тан олиш керак.
Жамоа ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 5 нафар футболчини қўшиб олди. Эътиборлиси, ҳар бир чизиққа янги ўйинчилар таклиф этилди.

Умуман олганда, "Навбаҳор"ни тарк этганлар ўрни қопланди. Шукурали Пўлатов ва Тимур Яфаровларнинг ўрнига Бобур Акбаров ҳамда Алишер Саматов, "Сўғдиёна"га қайтган Собир Ҳамидовнинг ўрни Дилшод Жабборов билан тўлдирилди. Дурбек Умаралиев, Соҳиб Абдуллаев, Тимур Яфаровларнинг клубни тарк этиши натижасида жамоа кучсизланиб қолгани йўқ, тўғриси. Фақатгина Пўлатов ва Ҳамидовларнинг жамоани тарк этиши бироз ачинарли бўлди. Лекин юқорида айтилганидек, уларнинг ўрни муносиб футболчилар билан тўлдирилди.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" таркиби яхши бир ҳужумчига бойиди. Украиналик Руслан Качур ўтказилган ўртоқлик учрашувларида ўзини кўрсатган ҳолда, "Навбаҳор" сафида тўп тепишга ҳақли эканлигини исботлашга ҳаракат қилиб, 5 учрашувда тўртта гол киритишга муваффақ бўлди. Аммо ҳали Качурни кучли ҳужумчи дейишга бироз эрта. Расмий ўйинларда унинг қандай ўйнаши номаълум. Эсимизда, бир неча йил аввал қозоғистонлик Константин Канин жамоа йиғинларидаги ўртоқлик учрашувларида роса голлар киритганди. Олий лига беллашувларида эса олдинги шижоати кўзга ташланмаганди. Шунга қарамай, Качурнинг таркибга қўшилиши айни муддао бўлди. Эндиликда Ашурматов тенг кучли икки ҳужумчига эга.

Биринчи даврадаги ўйинларда мухлисларни чуқур ўйга толдирган дарвозабонларимиз энди ўз устиларида яна ҳам кўпроқ ишлашларига тўғри келади. Петр Денчевнинг сафга қўшилиши асосий дарвозабон учун бўладиган курашни янада қизитди. Албатта, рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Аввалги ўйинларда Хуршид Хўжаевнинг жароҳати сабаб дарвозани Дониёр Усмоновнинг ўзи қўриқлаган, хатолар қилган бўлса ҳам унинг ўрнига бошқа посбон йўқлиги учун Усмонов яна жамоа дарвозасини қўриқлашда давом этганди. Энди эса ундай бўлмайди.

Дилшод Жабборовнинг "Навбаҳор"га қайтиши барчани ҳушнуд этди. Марказдаги камчиликларни Жабборов "ёпиш"га ҳаракат қилади. Бу трансфер натижасида марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳам яхшигина рақобат юзага келадиган бўлди.

Умуман олганда, амалга оширилган трансферлар жамоамизнинг кучайишига хизмат қилиши аниқ. Мана энди бироз бўлса-да асосий таркиб учун рақобат кучаядиган бўлди. Биз мухлислар клуб олиб борган трансфер сиёсатидан мамнунмиз. Энди футболчилар билдирилган ишончни оқлашса бас. Биздан эса "Навбаҳор"ни ҳар қачонгидан ҳам чиройли тарзда қўллаб-қувватлаш талаб этилади.

ДАВРАЛАР ОРАЛИҒИДА

Келганлар
: Дилшод Жабборов ("Локомотив"), Алишер Саматов ("Динамо"), Бобур Акбаров ("Бунёдкор"), Руслан Качур ("Гелиос", Украина), Петр Денчев ("Спартак", Болгария).

Кетганлар: Собир Ҳамидов ("Сўғдиёна"), Соҳиб Абдуллаев ("Андижон"), Шукурали Пўлатов ("Бунёдкор"), Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика