UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   0 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  1 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0

"Навбаҳор": Руслан Качур ҳақида маълумот Янгиликлар

"Навбаҳор": Руслан Качур ҳақида маълумот

Кеча "Навбаҳор" сафига қўшилган украиналик ҳужумчи Руслан Качур “лочинлар” сафидаги илк ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
Футболчи тўғрисидаги маълумот мухлисларимизни қизиқиқтириши турган гап.

Качурнинг сўнгги жамоаси Украина биринчи лигаси вакили “Гелиос” бўлган. У ерда ҳужумчи 2011-2014 йиллар оралиғида 74 ўйинда иштирок этиб, ўз номига 20 та гол ёздириб қўйган. “Гелиос”да ўзининг иккинчи ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлган. Ўтган мавсумда “Гелиос” мусобақада 41 очко жамлаб, 16 жамоа орасида 9-ўринни эгаллаган. Руслан Качур эса мусобақа тўпурарлар пойгасида 13 та гол урган “Сталь” футболчиси Александр Акименкодан атиги бир голга ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Качурни жорий мавсум иккинчи даврасидан эътиборан “Машъал”да ўйнаши кутилганди. Качур май ойида Муборакда бир ҳафта давомида машғулотларни ўтказганди ҳам. Ҳужумчи ҳатто “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган назорат ўйинларида ҳам иштирок этди. Аммо, номаълум сабабларга кўра, футболчи билан муборакликлар битим тузишмади.

Руслан Анатольевич Качур   
Амплуаси:
Ҳужумчи
Туғилган санаси: 09.06.1982
Фуқаролиги: Украина
Бўйи: 175
Оғирлиги: 72
Иккинчи лига  “Днепр” 2003/04 10 ўйин
Иккинчи лига  “Днепр” 2004/05 16 ўйин 5 гол
Иккинчи лига  “Днепр” 2005/06 24 ўйин 7 гол
Биринчи лига  “Днепр” 2006/07 32 ўйин 5 гол
Биринчи лига  “Днепр” 2007/08 14 ўйин 1 гол
Биринчи лига  “Одесса” 2008/09 29 ўйин (1469 дақиқа) 5 гол 5 огоҳлантириш
Биринчи лига  “Одесса” 2009/10 16 ўйин (753 дақиқа) 1 гол 3 огоҳлантириш
Иккинчи лига “Нива” 2009/10 7 ўйин (482 дақиқа) 4 гол 2 огоҳлантириш
Биринчи лига “Нива” 2010/11 31 ўйин (1945 дақиқа) 5 гол 4 огоҳлантириш
Биринчи лига “Гелиос” 2011/12 31 ўйин (1453 дақиқа)  7 гол 6 огоҳлантириш
Биринчи лига  “Гелиос” 2012/13 12 ўйин (293 дақиқа) 1 огоҳлантириш
Биринчи лига  “Гелиос” 2013/114 27 ўйин (1933 дақиқа) 12 гол (2 пен.) 5  огоҳлантириш
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика