Расмий хабар. “Навбаҳор” россиялик футболчи билан шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
7 фев 2020, 21:49
Россиялик ҳужумчи Руслан Болов бугун Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади.

Болов 1994 йил, 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.

Руслан Болов 5 февраль куни пойтахтимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда шу кунларда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда ўтказаётган жамоа ихтиёрига етиб боради.

Биз янги мавсумда Руслан Боловга омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "Навбаҳор"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›