"Навбаҳор": Қримдаги йиғин якунланди

Narzulla Saydullayev
1 фев 2019, 11:32
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Қримдаги ўқув-машғулот йиғинини кеча ўз якунига етказди.

Наманганликлар Қримда 18-31 январь кунлари йиғин олиб бориб, унинг доирасида 3 та назорат – синов баҳси ўтказишди. Мазкур ўртоқлик учрашувларида “Таврия” (Симферополь, 3:2), “Севастополь” (Севастополь, 2:0) ва “Евпатория” (Евпатория, 1:0) жамоалари мағлубиятга учратилди. “Лочинлар” бугун юртимизга қайтиб келишади.

Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади.

Кейинги ўқув - машғулот йиғини 6-17 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркиядаги йиғин давомида ҳам бир қатор назорат-синов баҳслари, шунингдек, янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›