"Навбаҳор" Қримдаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
28 янв 2019, 19:22
Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун йиғин доирасидаги иккинчи учрашувни ўтказди.

Рақиб Қрим чемпионати вакили Севастополнинг “Севастополь” жамоаси бўлди. Унда Ўзбекистон жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Лочинлар”нинг голларига Александр Касьян ва Иван Соловьёв муаллифлик қилишди. Таъкидлаш жоизки, ҳар икки гол ҳам баҳснинг 1-бўлимида урилди.

“Севастопол”га қарши кечган ўйинда Андрей Канчельскис бир қатор футболчиларни туширди.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид  Ғофуров, Шаҳзод Шаймонов, Иван Соловьев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.



Эслатиб ўтамиз, наманганликлар Қримдаги илк назорат-синов баҳсини Симферополнинг “Таврия” клубига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида зафар қучишганди.

“Лочинлар” сўнгги ўртоқлик учрашувини 31 январь куни Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказишади.

"Навбаҳор" аъзолари юртимизга 1 февраль куни қайтиб келишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz