

Мазкур учрашув учун чиқарилган чипталар Наманган шаҳри, шунингдек, вилоят туманлари мухлисларининг талабларига биноан, туманларда ҳам сотилмоқда. Туманлардаги мухлислар чипталар бўйича қуйидаги ҳамкорларга мурожаат қилишлари мумкин:
Янгиқўрғон туманидаги “Деҳқон бозори”да Лутфуллога (телефон рақами: +99897-212-91-00), Норин туманида Исломбекга (телефон рақами: +99890 – 278-31-12), Косонсой туманида Абдувоҳидга (телефон рақами: +99895 –300-49-14), Поп туманида Шерзодга (телефон рақами: +99894 – 557-02-22), Тўрақўрғон туманида Баҳодирга (телефон рақами: +99897 – 251-07-07),Чортоқ туманида Исломжонга (телефон рақами: +99894- 175-01-04), Чуст туманида Тоҳиржонга (телефон рақами: +99891-359-59-99), Уйчи туманида Аброрга (телефон рақами: +99893-916-02-06).
"Навбаҳор"ни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни истасангиз, шошилинг, чипталар сони чегараланган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви “Марказий” ўйингоҳда 12 май куни соат 20:30да бошланади.




