UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  0 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  2 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  12 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди! Янгиликлар

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

"Қизилқум" Суперлиганинг 20-турида "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, нурсиз дурангга имзо чекди (0:0).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг 1-даврадаги тўқнашувида ҳам кучлар тенг келган эди (1:1, 7-тур). Навоийдаги ўйинда Мате Ватсадзе ҳисобни очганидан кейин "лочинлар"га 1 очко келтирувчи гол тожикистонлик Эҳсони Паншанбе номига ёзилган.

Эътиборни тортадиган жиҳат шуки, бу жамоалар мавсумнинг ҳар 2 ўйинида ҳам жанговар дурангга рози бўлишди. Бунақаси сўнгги бор 2012 йилги мавсумда содир бўлган эди. 

Шундан кейин Ўзбекистон  чемпионатининг қаторасига 8 мавсумида Наманган ва Навоий клублари ўртасида дуранг қайд этилмади.

14.04.2013 "Қизилқум" 0:1 "Навбаҳор"

18.10.2013 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

01.06.2014 "Қизилқум" 3:1 "Навбаҳор"

17.10.2014 "Навбаҳор" 2:0 "Қизилқум"

18.06.2015 "Қизилқум" 3:2 "Навбаҳор"

30.10.2015 "Навбаҳор" 2:1 "Қизилқум"

16.06.2016 "Қизилқум" 1:0 "Навбаҳор"

29.10.2016 "Навбаҳор" 0:2 "Қизилқум"

10.03.2017 "Навбаҳор" 3:2 "Қизилқум"

12.08.2017 "Қизилқум" 2:1 "Навбаҳор"

12.05.2018 "Навбаҳор" 3:0 "Қизилқум"

18.08.2018 "Қизилқум" 2:0 "Навбаҳор"

28.06.2019 "Қизилқум" 1:2 "Навбаҳор"

26.07.2019 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

13.07.2020 "Навбаҳор" 1:0 "Қизилқум"

02.11.2020 "Қизилқум" 0:2 "Навбаҳор"

Гувоҳи бўлганингиздек, 2013-20 йилларда "Навбаҳор" ва "Қизилқум" ўртасида ўтказилган 16 ўйиннинг тенг ярмида "лочинлар", қолган ярмида "кончилар" зафар қучишган. Қизиқарли жиҳати, 6 мавсум давомида (2013, 2014, 2015, 2017, 2018, 2019) биринчи даврадаги ўйинни ютган жамоа 2-даврада имкониятни бой бериб қўйган. Кишини ғоят ҳайрон қолдирадиган томони эса шундай мавсумларнинг 5 тасида жамоалар орасидаги 2 ўйинда қайд этилган умумий тўплар нисбати тенг келаверган. Яъни, 1-даврада Х тўп фарқи билан ютқазган клуб, 2-даврада худди шу нисбатда ғалаба қозониб, қасос олган. Қойил!

2012 ва 2021 йиллардаги баҳсларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилганини инобатга олсак, охирги 10 йилда ўзаро ўтказилган 20 ўйинда Наманган ва Навоий клублари бир хил очко ишлаб топишган — 28 тадан.

ФАКТ: "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Қизилқум" билан 2012 йилдан бери илк бор нурсиз дуранг қайд этди. Умуман олганда, мазкур клублар ўртасидаги фақат 3 ўйин голсиз ниҳоясига етган (2011, 2012 ва 2021 йилларда).

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика