UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  3 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди Янгиликлар

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди

Тошкентда йиғинни давом эттираётган "Навбаҳор" жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг "Рубин" клуби билан кечган ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари катта ташаббусга эга бўлишди ва буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Мураббийлар штаби илк дақиқалардан аралаш таркибни синовдан ўтказиш билан бир қаторда янги фуболчиларга ҳам имконият берилди. Ўйин давомида ҳар томонлама рақибидан устун келган "лочинлар" олтита гол фарқи билан ғалабани тантана қилишди. Голларга эса Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов (пенальти), Забихилло Ўринбоев, Мирзоҳид Ғофуровлар муаллифлик қилди. Биринчи бўлим аввалида "Рубин" футболчиси пенальтини голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимда эса қатор вазиятлардан фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. 

Ўртоқлик учрашуви

"Навбаҳор" - "Рубин" 6:0

Голлар: Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Забихилло Ўринбоев

"Навбаҳор": Ислом Абдуллахонов, Шаҳзод Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Хушнуд Авилов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Улуғбек Акназаров, Шерзод Ғуломжонов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев

Захира: Ўткир Юсупов, Аббос Ғуломов, Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Забихилло Ўринбоев, Марко Путинканин, Никола Тасич, Баҳром Абдурахимов, Сардор Тельяков, Ислом Исоқжонов

Бироздан сўнг Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ва Иван Соловьёв билан уюштирилган кичик интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика