UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  3 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  2 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1 17:59Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"  4 17:32Ўзимизнинг карикатура. Темирйўлларда "қонли қотиллик"  7 17:01"Челси" ҳимоячиси Хосе Гайя ўрнига Испания терма жамоасига жалб қилинди  0

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” сўнгги ўйинларда омадсизликка учради. Албатта, жамоанинг бундай салбий натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмасди.

Шу боис, “лочинлар”нинг мураббийлар штаби кенгайтирилиб, янги мутахассислар қўшилишди. Жамоамизнинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди.

Ушбу мутахассислар борасида батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, Григорий Колосовский 1971 йили 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ҳамда “Чирчиқ” (Чирчиқ), “Свердловец” (Тошкент), “Янгиер” (Янгиер) ва “Трактор” (Тошкент) жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Колосовский энди яна Жалилов билан бирга ишлайдиган бўлди.

Аугустин Чирица эса 1975 йил, 10 октябрда Руминиянинг Слатина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган ва асосан Руминия клублари, шунингдек, Украинанинг “Карпати” ҳамда “Спартак Ивано-Франковск”, Исроилнинг “Хапоэль Бэер-Шева” жамоаларида ҳам ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини Руминиянинг “Олт” клубида бошлаган. У юртимизнинг “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бухоро” (Бухоро) жамоалари, бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Чирица энди “Навбаҳор”да футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Антон Майеранов 1984 йилнинг 18 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Собиқ дарвозабон. Футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент, 2002-2005 йилнинг 2-давраси, 2006 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2006 йилнинг

1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2007 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2008-2009 йиллар), “Локомотив -2” (Россия, 2010 йил) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2017 йили АГМК (Олмалиқ) клубида бошлаб, мазкур жамоада икки йил ишлаган. Кейинчалик “Локомотив” (Тошкент, 2019 йил) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой, 2020 йил) жамоаларида фаолият юритган.

Майеранов бундан буён “Навбаҳор”да дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковга ёрдам беради.

Мазкур мураббийлар “лочинлар”нинг бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беришди.

Биз жамоамизнинг мураббийлар штабидан ўрин олган ушбу мутахассисларга жамоамиздаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика