UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” сўнгги ўйинларда омадсизликка учради. Албатта, жамоанинг бундай салбий натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмасди.

Шу боис, “лочинлар”нинг мураббийлар штаби кенгайтирилиб, янги мутахассислар қўшилишди. Жамоамизнинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди.

Ушбу мутахассислар борасида батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, Григорий Колосовский 1971 йили 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ҳамда “Чирчиқ” (Чирчиқ), “Свердловец” (Тошкент), “Янгиер” (Янгиер) ва “Трактор” (Тошкент) жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Колосовский энди яна Жалилов билан бирга ишлайдиган бўлди.

Аугустин Чирица эса 1975 йил, 10 октябрда Руминиянинг Слатина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган ва асосан Руминия клублари, шунингдек, Украинанинг “Карпати” ҳамда “Спартак Ивано-Франковск”, Исроилнинг “Хапоэль Бэер-Шева” жамоаларида ҳам ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини Руминиянинг “Олт” клубида бошлаган. У юртимизнинг “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бухоро” (Бухоро) жамоалари, бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Чирица энди “Навбаҳор”да футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Антон Майеранов 1984 йилнинг 18 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Собиқ дарвозабон. Футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент, 2002-2005 йилнинг 2-давраси, 2006 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2006 йилнинг

1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2007 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2008-2009 йиллар), “Локомотив -2” (Россия, 2010 йил) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2017 йили АГМК (Олмалиқ) клубида бошлаб, мазкур жамоада икки йил ишлаган. Кейинчалик “Локомотив” (Тошкент, 2019 йил) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой, 2020 йил) жамоаларида фаолият юритган.

Майеранов бундан буён “Навбаҳор”да дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковга ёрдам беради.

Мазкур мураббийлар “лочинлар”нинг бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беришди.

Биз жамоамизнинг мураббийлар штабидан ўрин олган ушбу мутахассисларга жамоамиздаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика