UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  1 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” сўнгги ўйинларда омадсизликка учради. Албатта, жамоанинг бундай салбий натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмасди.

Шу боис, “лочинлар”нинг мураббийлар штаби кенгайтирилиб, янги мутахассислар қўшилишди. Жамоамизнинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди.

Ушбу мутахассислар борасида батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, Григорий Колосовский 1971 йили 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ҳамда “Чирчиқ” (Чирчиқ), “Свердловец” (Тошкент), “Янгиер” (Янгиер) ва “Трактор” (Тошкент) жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Колосовский энди яна Жалилов билан бирга ишлайдиган бўлди.

Аугустин Чирица эса 1975 йил, 10 октябрда Руминиянинг Слатина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган ва асосан Руминия клублари, шунингдек, Украинанинг “Карпати” ҳамда “Спартак Ивано-Франковск”, Исроилнинг “Хапоэль Бэер-Шева” жамоаларида ҳам ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини Руминиянинг “Олт” клубида бошлаган. У юртимизнинг “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бухоро” (Бухоро) жамоалари, бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Чирица энди “Навбаҳор”да футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Антон Майеранов 1984 йилнинг 18 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Собиқ дарвозабон. Футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент, 2002-2005 йилнинг 2-давраси, 2006 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2006 йилнинг

1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2007 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2008-2009 йиллар), “Локомотив -2” (Россия, 2010 йил) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2017 йили АГМК (Олмалиқ) клубида бошлаб, мазкур жамоада икки йил ишлаган. Кейинчалик “Локомотив” (Тошкент, 2019 йил) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой, 2020 йил) жамоаларида фаолият юритган.

Майеранов бундан буён “Навбаҳор”да дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковга ёрдам беради.

Мазкур мураббийлар “лочинлар”нинг бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беришди.

Биз жамоамизнинг мураббийлар штабидан ўрин олган ушбу мутахассисларга жамоамиздаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика