UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

"Навбаҳор": Мавсумни саккизинчи ўринда якунладик Янгиликлар

"Навбаҳор": Мавсумни саккизинчи ўринда якунладик

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Ўзбекистон чемпионати 30- тур учрашувлари ўз поёнига етди. Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши мавсумдаги сўнгги учрашувни ўтказган "лочинлар" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди.

Биринчи бўлимда ўйин борасида устунлик майдон эгалари томонида бўлди. "Навбаҳор" ташкил этган хавфли ҳужумлари орасида Отабек Валижонов, Шаҳбоз Эркинов ва Санъат Шиховда қулай имкониятлари голга айланиши мумкин эди. Аммо, кўп холатларда "темирйўлчилар" ҳимоя чизиғи ишончли ҳаракат қилди. Рақиб вакилларидан эса Марат Бикмаев қулай имкониятлардан фойдалан олмаганини тахкидлаш лозим. Танаффусга бир дақиқа қолганида Тимурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"нинг биринчи голига муаллифлик қилди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида йўл олишди.

Учрашувнинг иккинчи ярмида мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш ва еттинчи поғонага кўтарилиш истагида майдонга тушган "навбаҳорчилар" кетма-кет икки бор Маъмур Икромовни ранжитишни уддасидан чиқишди. Дастлаб Отабек Валижонов Шиховнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 68- дақиқага келиб Санъатнинг ўзи ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Бу сафар Валижонов жамоадаоши голига ассистентлик қилди. Шундан сўнг меҳмонлар сафардан уч очко билан кетиш илинжида ҳужумга катта куч сарфлашди. Бу урунишлар сўнгги дақиқаларда ўз самарасини келтирди. Қўшиб берилган дақиқаларда икки бурчак тўпидан сўнг "Локомотив" футболчилари "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этишди. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий мавсумни саккизинчи поғонада якунлашди.

"Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3 (0:1). 21 ноябрь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов, О. Абдувосилов, О. Жумаев, И. Худойдотов.
Назоратчи - И. Шарипов.
«Навбаҳор»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов (10. Алишер Маҳмудов, 87), 21. Аъзам Алиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамситдинов.
«Локомотив»: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобир Йўлдошев, 9.Дилшод Раҳматуллаев (28.Икром Алибоев, 73), 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (77.Жасур О.Ҳасанов, 56), 13. Лутфулло Тўраев, 16. Жасур Ж. Ҳасанов (55.Муйдин Мамазулумов, 82), 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳметов, 33. Олег Зотеев.
Голлар: О. Валижонов (52) С. Шихов (68) - Т. Абдухолиқов (44), Л. Тўраев (90+1), М. Мамазулумов (90+2)
Огоҳлантиришлар: Ш. Эркинов (32) А. Саматов (72) - И. Тўхтахўжаев (64).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика