UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Сульшер бугунги баҳсни бошқарган ҳакамни мақтади  0 00:15Клопп: “ВAРда ҳам муаммолар борлиги кўриниб турибди”  4 23:45A Серия. “Милан” янги мураббий қўл остида илк учрашувини ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:30Бундеслига. “Хоффенхайм” – “Шальке” ўйини 8-турга якун ясади, турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг  1 23:15РПЛ. 13-турнинг сўнгги баҳси якунланди, турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг  11 23:05ЕЧЛ. “Реал”нинг “Галатасарой”га қарши қайдномаси эълон қилинди  2 22:55A Серия. “Милан” – “Лечче” бошланғич таркиблар маълум  1 22:35“Ливерпуль”нинг ғалабали сериясига чек қўйилди  43 22:23Адам Лаллананинг баҳс сўнггида урган голи "Ливерпуль"ни МЮ билан ўйинда мағлубиятдан қутқариб қолди  155 22:15Лига 1. “Монако” 90+2 дақиқадаги гол эвазига “Ренн”дан устун келди  1 22:00Olamsport: Паола ва бошқа қиличбозларимиз Туркияда, Конорнинг эҳтимолий рақиби ва бошқа хабарлар  0 21:50Клеман Лангле: "Класиконинг бошқа кунга кўчирилиши – Барселонадаги муаммолар пайтида энг яхши қарор"  3 21:30Почеттино таркибни кучайтириш ҳақида: "Жамоадан мамнунман, лекин раҳбарият ўзгаришларга тайёр туриши керак"  3 21:25РПЛ. "Уфа" - "ЦСКА" 1:1  0 21:10Бен-Йеддер "Монако"нинг 8 ўйинида 7 та гол урди ва ...  3

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида Янгиликлар

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Тошкентда Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлаган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида янгиликлар мавжуд.

Деян Журжевич қўл остидаги жамоа кечадан бошлаб Тошкентда йиғилди ва пойтахтдаги "Daniel Hill" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Наманганликлар кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа таркибига таътилдан қайтган легионерлар Иван Соловьёв, Игорь Голбан ва Александр Касьян ҳам келиб қўшилган. Славко Лукич эса 12 июлдан бошлаб жамоа машғулотларига киришиши кутилмоқда. Энг асосий янгилик - дисквалификация муддати тугаган Азиз Турғунбоев жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" футболчиси Азиз Турғунбоев қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида иккита клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланганидан сўнг ЎФА футболчини 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди.

Мажбурий таътил муддати якунланганидан сўнг футболчи кейинги фаолиятини яна "Навбаҳор" билан давом эттиришни маъқул кўрган кўринади. Азиз Турғунбоев кеча клуб ихтиёрига етиб келиб, бугундан машғулотларни бошлаган.

"Навбаҳор"га доир яна бир маълумот. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов айни пайтда клуб истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Локомотив" вакиллари билан келган ва "Навбаҳор" билан трансфер масаласи бўйича музокараларни ўтказмоқда. 

Аввалроқ Остон Ўрунов "Локомотив"га ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якунланса, унда тез орада томонлар трансфер масаласини расман ҳал этишади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг