"Навбаҳор" клуби директори истеъфога чиқарилди
09 янв 2018 15:11
Янгиликлар
"Навбаҳор" клуби директори истеъфога чиқарилди
Бугун Наманган вилоят футбол федерацияси ва «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, ишчи ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда жамоанинг 2017 йилги мавсумдаги якунлари муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилиш қарорига кўра «Навбаҳор» футбол клубида шу кунгача директор сифатида фаолият юритган Носир Султанов истеъфога чиқарилди.
Клуб директори лавозимига бунга қадар Наманган вилоят параолимпия қўмитаси бошлиғи ҳамда Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган Набихон Абдувалиевич Абдуғаниев тайинланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар