UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05ЦСКА бош мураббийи захирадан майдонга тушганлар ҳақида фикр билдирди  0 09:27Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 08:58Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик»  1 08:22Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ноттингем Форест»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?   5 07:45Суперлига. Бугун яна учта учрашув бўлиб ўтади  3 05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  2 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  3 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  17 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  3 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  27 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  4 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  7

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди

Бугунги машғулотлардан кейин жамоа аъзоларига жавоб берилди.
Рамазон ҳайити муносабати билан футболчилар эртага дам олиш имконига эга бўлишади. 29 июлдан эса Тошкентдаги машғулотлар яна давом эттирилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” 30 июл куни давралар оралиғидаги сўнгги назорат учрашувини Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Иккинчи давранинг дастлабки ўйини “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини якунига етгач, жамоамиз Наманганга қайтади. Давралар оралиғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган легионер Олександр Каблашга жавоб берилганлигини айтиш жоиз. Ушбу футболчи кеча бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувида андижонликлар сафида майдонга тушганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини таркибга дарвозабон жалб этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Жамоага таклиф этиш борасида айрим ўзбекистонлик посбонларнинг варианти кўриб чиқилди. Хусусан, “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сардор Қобулжонов билан олиб борилган музокаралар футболчини фарғоналиклар билан амалда шартномаси борлиги учун ижобий тарзда якун топмади. Яъни “Нефтчи” клуби раҳбарияти Қобулжоновни қуйиб юборишни истамади. “Бунёдкор”да тўп сураётган Мурод Зуҳуров варианти ҳам кўриб чиқилганди. Аммо, Зуҳуров “қалдирғочлар” сафидаги фаолиятини давом эттиришни лозим топди. Шу сабабли, ўзбекистонлик бўлган дарвозабонни сафга қўшишни имкони бўлмади.

Ҳозирда хорижлик бўлган дарвозабонлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Олиб борилаётган музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаганлиги боис иккинчи даврада жамоамизни айнан қайси посбон ҳимоя қилиши борасида аниқ маълумот йўқ. Шундай бўлсада, Болгария фуқароси бўлган дарвозабонни таркибга қўшилиш эҳтимоли юқорироқ бўлиб турибди. Шунга қарамай, болгариялик посбонни ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланиши юз фоизга ҳал этилмаган. Дарвозабон масаласи бир-икки кун ичида ҳал бўлади. Барчаси ҳал бўлгач, сайтимиз орқали иккинчи даврада жамоамиз дарвозасини қўриқлаши мумкин бўлган дарвозабон ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Демак, сайтимиздан узоқлашмай саҳифаларни кузатиб боришда давом этинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика