"Навбаҳор" икки нафар ёш футболчи билан шартнома имзоланди
06 янв 2020 20:09
Янгиликлар
"Навбаҳор" икки нафар ёш футболчи билан шартнома имзоланди
Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Ойбек Арифович Саматов ўз эътиборини кўпроқ иқтидорли ва маҳоратли ёш футболчиларга қаратмоқда.
Бунинг самараси ўлароқ, бугун келажаги порлоқ икки нафар футболчи “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Улардан бири Шаҳзод Ҳамидов 1998 йилнинг 3 июлида Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Наманган шаҳридаги 15-сонли футбол мактаб-интернатини тамомлаган. 2017 йилдан буён “Навбаҳор”нинг ўринбосарлар (2019 йилдан бошлаб, “Навбаҳор” U-21 ёшлар) жамоаси таркибида ўйнайди. Амплуаси – ҳимоячи.

Иккинчи иқтидор эгаси Ҳусайн Эргашбоев эса 2000 йилнинг 21 августида Наманган вилоятининг Наманган туманида таваллуд топган. Тошкентдаги Республика олимпия захиралари коллежини тамомлаган. 2018 йилдан буён Навбаҳор”нинг ўринбосарлар (2019 йилдан бошлаб, “Навбаҳор” U-21 ёшлар) жамоаси таркибида тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар
21:55
Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар