"Навбаҳор" футболчисининг бошини босган Қулматов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва 5 миллион сўм жарима тўлайди

Narzulla Saydullayev
7 май 2019, 20:16
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчиларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Жумладан, “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсида майдонда ётган рақиб футболчиси бошини босиб, нопрофессионал тарзда тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширган “Сўғдиёна” аъзоси Сардор Қулматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 5 миллион сўм жарима белгиланди.

Суперлига
Учрашув:
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
Жаримага тортилди: Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)
Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация ва 5 миллион сўм жарима


Про-лига
Учрашув:
“Яшнобод” – “Турон”
Жаримага тортилди: Шокир Бекназаров (“Яшнобод”)
Сабаб: Рақибга атайдан жиддий жароҳат етказадиган тарзда зарба бериб ўйин қоидасини бузгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Зарангари” – “Орол”
Жаримага тортилди: Русланбек Менлимуратов (“Орол”)
Сабаб: Ўйин тўхтаб турган вазиятда рақибга тўпни атайдан зарб билан тепиб юборгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Иттифоқ Навоий” – “Зомин”
Жаримага тортилди: Алимардон Муродов (“Иттифоқ Навоий” жамоаси бошлиғи)
Сабаб: Ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига номаъқул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 миллион сўм жарима

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›