UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  220 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  22 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди

Шу кунгача Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти лавозимларида фаолият юритиб келган Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров 25 сентябрь куни Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хайрулло Бозоров 2015 йил 25 ноябрь кунидан буён айни вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўтган сал кам 5 йилга яқин вақт давомида Хайрулла Ҳайитбаевич вилоятни янада ривожлантириш, обод қилиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. Спорт, шу жумладан, футболнинг ашаддий мухлиси бўлган вилоятнинг собиқ раҳбари даврида Наманганда миллионлар ўйинига бўлган эътибор анча ошди.




Жумладан, вилоят футбол ассоциациясига таниқли собиқ футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев 1-вице-президент этиб тайинланди. Вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор” 2018 йилда 14 йиллик танаффусдан сўнг, бронза медалини қўлга киритди.

Айнан Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши боис, Намангандан кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқишди. Бунга мисол тариқасида айни пайтда “Навбаҳор” ва ёшлар жамоасида тўп сураётган Азизбек Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Сардор Теляков, Комилжон Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев, Ислом Абдуллахонов, Улуғбек Акназаров, Комилжон Тожиддинов ҳамда Ҳусайн Эргашбоев каби футболчиларни келтириш мумкин.

Айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси билан асли наманганлик бўлган кўплаб ўйинчилар “Навбаҳор”га қайтарилди.

Бунга Азимжон Аҳмедов, Ғиёсжон Комилов, Тоҳиржон Шамситдинов, Исломбек Исоқжонов, Ислом Рашидхонов, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевларни мисол келтириш жоиз.



Наманган вилояти собиқ раҳбарининг миллионлар ўйинига бўлган улкан эътибори боис, узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Навбаҳор”дан биратўла 5 нафар футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига жалб этилди.

Бундан ташқари, айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ майдони ҳамда унинг захира майдонининг майсаси янгиланиб, ҳар икки майдон замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, “Марказий” ўйингоҳга катта ҳажмдаги замонавий LED табло, шунингдек, ҳаракатланувчи матнли электрон таблолар ўрнатилди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, болалар футболига ҳам катта эътибор қаратди.

Айнан Хайрулла Ҳайитбаевичнинг қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор”нинг U-18 ёшлар жамоаси U-18 жамоалари ўртасидаги чемпионатда қаторасига 2 йил 2-ўринни қўлга киритди. Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактаби ва “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли “Навбаҳор - Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари кўплаб республика ҳамда халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритишди.

Футболга кўрсатган улкан эътибори сабабли, Хайрулло Бозоровга 2018 йили Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг махсус кубоги топширилганди.



Шунингдек, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабининг замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда кенг оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги салмоқли ҳиссалари учун Хайрулло Бозоровни мамлакатимизда жорий этилган “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.



Қисқаси, Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров вилоят раҳбари сифатидаги сал кам 5 йиллик фаолияти давомида Наманганни ҳар томонлама ривожлантирди ҳамда футболга ҳам катта эътибор қаратди.

Хайрулло Ҳайитбаевич "Навбаҳор"нинг ўз майдонида ўтказиладиган ҳар бир ўйинига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг кўнгилларини кўтариб, ғалабалар сари руҳлантирарди.

“Навбаҳор” ПФК Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоровга янги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади.

Барчаси учун Сизга раҳмат, Хайрулло Ҳайитбаевич!, - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика