UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  1 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди Янгиликлар

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.

“Лочинлар”га Про-лига вакиллари – “Турон” (Яйпан) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари спарринг- рақиб бўлади.

Дастлабки назорат-синов баҳси эртага, яъни 12 январь куни соат 14:00да Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида яйпанликларга қарши ўтказилади.

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионер футболчиларни тушириб, уларнинг маҳоратларини синовдан ўтказиш ниятида.

"Нефтчи" билан кечадиган иккинчи ўртоқлик баҳси эса 16 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Фарғонада ўтказилади. “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашувда майдонга аралаш таркибни тушириш режалаштирилмоқда.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика