"Навбаҳор": Эртага “Норин” билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2016, 18:33
28 ноябрь куни соат 13.00да ТТЙМИ ўйингоҳида “Навбаҳор” олий лига ўтиш ўйинида вилоятимизнинг бошқа бир жамоаси “Норин” билан куч синашади.
"Навбаҳор" аъзолари кеча Тошкентга етиб келишганди. Бугун футболчилар ўйиндан олдинги сўнгги машғулотни ўтказишди. Жамоа аъзолари мавсумдаги сўнгги ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди.

Айни пайтда барчанинг кайфияти кўтаринки ва жанговор руҳда. Футболчилар 2016 йил ҳисобидан ўтказиладиган охирги учрашувда мухлисларимизни ҳурсанд қилишни мақсад қилишган. Демак, эртага ишқибозларни қўллаб-қувватлашларини кутиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz