UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  0 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  7 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади

Теглар :  "Навбаҳор"
"Навбаҳор" футболчиларининг ҳолатини масофадан туриб назорат қилуви компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"Маълумки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган Мусобақалар Регламентининг 8.13.-бандида Суперлига клублари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни ЎФА техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳига тақдим этиши шартлиги белгиланган.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК 2022 йилги мавсум олдидан спорт натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Catapult компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. 137 мамлакатга спортчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб кузатиш технологияларини етказиб берадиган ушбу Европа  компанияси маҳсулотларидан эндиликда “Навбаҳор” жамоасида ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, машғулотлар ва футбол учрашувлари давомида ҳар бир футболчининг эгнидаги нимчаларга Catapult тақдим этган қурилма ўрнатилиб, унинг ёрдамида мураббийлар шогирдларининг функционал ҳолати, чидамлилик даражаси, куч сарфи, босиб ўтаётган масофаси ҳамда бошқа муҳим маълумотларга эга бўлиб боришади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика