UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Холанд учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  0 11:31Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти"  7 11:20КОНМЕБОЛнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий жамоа билан танишинг  6 10:54Исландия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Осиё клуби билан шартнома имзолади  2 10:34Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ҳақида  2 10:31Копа Америка-2020нинг расмий логотипи намойиш этилди  7 09:44Эмери Ўзилга жавоб қайтарди   3 09:36Сульшер: “Лукаку ва Санчесни ҳозир ҳам жамоада олиб қолмаган бўлардим”   6 09:27Кавани ва Мбаппе сафга қайтди   1 09:22Ана холос, футзалда Қирғизистонга имкониятни бой бердик  28 09:11Дембеленинг мақсади маълум бўлди   7 08:42Бентеке жамоаси билан шартномасини узайтирди   0 08:11Погба ва Зидан БААда учрашди   9 08:00Coca Cola Суперлигаси. Бугун 22-тур старт олади  14 07:57Месси Нойер ва Тер Штегенни солиштирди   5

"Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1. Сайтимиз мухбирининг Наманганга бир кунлик сафари таассуротлари Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1. Сайтимиз мухбирининг Наманганга бир кунлик сафари таассуротлари

Бугун Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувни ёритиш учун Наманган шаҳри томон йўлга отландик.

 "Навбаҳор" жамоасининг уй учрашувлари ҳамиша кескин курашларга бой ва томошабоп тарзда ўтиб келган.

Наманганга ўйин бошланишидан бир соат аввал етиб бордик. Шаҳар ичига кириб борар эканмиз, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда "Навбаҳор"-"Бухоро" учрашуви афишалари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлдик, умуман олганда шу куни бу масканда футбол ҳавоси кезиб юрганди. Ниҳоят учрашув бўлиб ўтадиган "Марказий" ўйингоҳга етиб келдик.



Бу вақтга келиб стадионга мухлислар ташрифи аллақачон бошланган ва марказий секторлар футбол мухлислари билан тўлганди.

Вақтимиз борлиги туфайли жамоаларнинг ўйинолди машғулот жараёнларини кузатдик.


Ўйин ҳақида

Ниҳоят белгиланган вақт етиб келди ва учрашув бошланди. Илк дақиқаларданоқ "Навбаҳор" вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди, бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпга Шахзод Шаймановнинг бош билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди.



Учрашувнинг боришидан "Бухоро" жамоаси бугунги ўйинда қарши ҳужум тактикасини танлаганлигини билиш қийин эмасди. Биринчи бўлимнинг 11-дақиқасида меҳмонлар ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди. Азимжон Ахмедовнинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини "Бухоро" посбони Хуршид Ходжаев эгаллаб олди. Мезбонлар томонидан ташкил этилаётган кетма-кет ҳужумлар учрашувнинг 14-дақиқасига келиб самара келтирди. "Навбаҳор" вакилларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида бухороликлар дарвозабони тўпни қайтарди, қайтган тўпга мезбонлар ҳужумчиси Шахзод Шайманов зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар иккинчи голни киритишди. 14-дақиқада яна ўша Шахзод Шайманов чамаси 20 метрлардан кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 га етказди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Бухоро" жамоаси футболчилари тўп назоратини қўлга олдилар. Биринчи бўлим якунига қадар ҳар икки жамоа вакилларида вазиятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар.52-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг, тўпни "Бухоро" дарвозабони ушлаб олди.

61-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 63-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

65-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Владимир Баенконинг зарбаси ноаниқ чиқди. 69-дақиқада Иван Соловьёвнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда урилди, деб инобатга олинмади. 87-дақиқада Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

89-дақиқада меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришди. 11 метрли жарима зарбасини Владимир Баенко аниқ амалга оширди - 3:1. Учрашув шу тариқа "Навбаҳор" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


Мухлислар ҳақида


Доимгидек бугунги учрашувда ҳам Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришди.


Ўйин якунида учрашувни трибунада томоша қилган "Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскисни жамоа футболчилари ва мухлислари мана шундай олқишладилар



НАВБАҲОР – БУХОРО 3:1 (2:0)

Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Шаҳзод Шайманов 14, - 1:0. Шаҳзод Шайманов 17, - 2:0, Иван Соловьёв 87, - 3:0, Владимир Баенко 89-пен, - 3:1

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 7.Азим Аҳмедов (90.Зафар Тўраев, 68), 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв, 11. Александр Касьян. 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 14.Баҳодир Насимов, 29.Хожиакбар Юнусов, 34.Комилжон Тожидинов, 55.Ғиёсжон Комилов, 96.Илҳомжон Алибоев.

"Бухоро": 46.Хуршид Ходжаев, 4.Миржалол Жумаев, 9.Асадбек Собиржонов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 23.Беҳруз Шодмонов, 27.Раббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко, 79.Жаҳонгир Абдумўминов, 90.Артём Кулеша, 99.Достон Ибрагимов.
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов, 35.Раҳимжон Давронов, 3.Азамат Исроилов, 11.Акобир Тўраев, 34.Тоҳиржон Шамсиддинов, 55.Оҳунжон Сайфиддинов, 70.Акрам Баҳриддинов, 87.Анваржон Жўраев, 95.Мирфайз Муҳиддинов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 55, Беҳруз Шодмонов 57


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг