UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  4 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  10 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

"Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев нималар деди? Янгиликлар

"Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев нималар деди?

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун иккита тенг кучли жамоалар ўзаро ўйнашди. Биринчи таймда бир нечта вазиятлар яратдик, рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Иккинчи таймда бироз пала-партиш ўйин кечди. Иккала томонга ҳам ҳужумлар бўлди. Йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Ўйин давомида ҳакамларга кўп эътироз билдирдингиз. Учрашувда баҳсли вазият ҳам бўлди. Бугунги ҳакамликка қандай баҳо берасиз?

- Ўша вазиятда биз ўзгаришни амалга оширишга тайёр эдик. Бироқ Насимовнинг тушиши 5 дақиқага чўзилиб кетди. Тушунишимча электрон табло ишламай қолганди. Қаҳрамоновнинг вазиятида эса у қадар кескин нарса бўлди деб ўйламайман.

- Милан Митрович сўнгги ўйинларда кўринмай қолди...

- У коронавирус юқтириб олганди. Касалликдан тузалди ва кейинги баҳсга тайёр бўлади.

- Эшитишимизга қараганда Митрович Сербияга учиб кетган экан.

- Ҳа, у Сербияга учиб кетганди. Ўша ерда касаллик аниқланди ва даволаниб юртимизга қайтиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика