UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  0 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлади?  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  11 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  58 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  51

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса... Янгиликлар

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса...

Чемпионатда юзага келган кичик танаффус пайтида бир қатор жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
“Навбаҳор” ҳам танаффусдан фойдаланиб, биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашди. Учрашувда йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, майдонда кескин ва муросасиз кураш кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Биринчи бўлимда уйчиликлар ҳимояда бехато ўйнаш билан бир қаторда қарши ҳужумларга ҳам ўтиб хавфли вазиятларни яратишга интилишди. Лекин тажриба ўз сўзини айтиб, футболчиларимиз танаффусга қадар ҳисобни очишга эришишди. Илҳом Бойдедаев чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлаб Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди.

Танаффусдан кейин жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Ўз навбатида “Хотира-79” сафида ҳам янги ўйинчилар майдонга тушишди. Натижада Тимур Кагиров ва Шаҳбоз Эркинов (2 та)лар рақиб дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни йирик кўриниш олишига замин яратишди. Уйчиликлар сафида ўз вақтида “Навбаҳор” сафида ҳаракат қилган кўплаб ўйинчиларни тўп сурганликларини ҳам эътироф этиш жоиз. Бунга “Хотира-79” жамоасининг таркибига назар ташлаб ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин. Учрашув якунига етгач, футболчиларимизга бир кунлик дам олиш эълон қилинди. Эртага ҳордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари 30 март куни яна Наманганда тўпланиб, “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ёшларимиз кеча Чустда “Чуст-Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Муросасиз руҳда ўтган баҳсда чустликлар томонидан киритилган ягона гол мезбонлар ғалабасини таъминлади. Ёшларимиз эса гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятлардан фойдалана олмаслик туфайли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

“Навбаҳор” – “Хотира-79” – 4:0 (1:0). 28 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
Ф.Ҳасанов, Р.Ғофуров, Р.Фозилов.
“Навбаҳор”: Хуршид Хўжаев, Тимур Кагиров, Бобир Акбаров, Дилшод Жабборов (Суннатилла Мамадалиев), Алишер Саматов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов (Алишер Маҳмудов), Санъат Шихов, Илҳом Бойдедаев (Отабек Валижонов), Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулумов (Улуғбек Бақоев).
“Хотира-79”: Дониёр Усмонов (Музаффар Маматханов), Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев (Раҳмон Ўринов), Мирзоҳид Собиров, Баҳром Йўлдошев (Мурод Раҳмонов), Ғайрат Жўраев (Омонулло Мирзаев), Абдулазиз Султонов (Достон Ҳотамов), Абдураззоқ Жўраев (Анвар Сиддиқов), Соҳиб Абдуллаев, Ботир Каримжонов (Шуҳрат Исчанов), Ислом Абдуқодиров (Шуҳрат Ҳамидов).
Голлар: И.Бойдедаев (28), Т.Кагиров (52), Ш.Эркинов (67,88).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика