UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! Янгиликлар

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ўринни эгаллаши маълум бўлди.

Бугун ПФЛ "Бунёдкор" клубидан 6 очко олиб ташлади. Шу боис тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" охирги икки турга ҳеч қанақасига "Навбаҳор"га ета олмайди.

"Навбаҳор" эса иккинчи ўриндаги "Пахтакор"дан ўтиб кета олмаслиги олдиндан маълум эди. Тўғри "лочинлар" сўнгги икки турда очколари сонини "шерлар" билан тенглаштириб олишлари мумкин. Бироқ ўзаро ўйинларга кўра "Пахтакор" юқорида туради.

Бу клублар ўртасидаги ўзаро ўйинлар:
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

"Пахтакор" сафарда урилган голлар туфайли ҳам "Навбаҳор"дан тепада бўлади. Яъни Наманганда 3:3 ҳисоби қайд этилган, Тошкентда эса 0:0.

Демак, "Навбаҳор" 14 йиллик танаффусдан сўнг, ўз тарихида 9-марта Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибига айланди.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика