UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

"Насьонал" ва Рашидов Португалия премьер-лигасида жон сақлай оладими? Янгиликлар

"Насьонал" ва Рашидов Португалия премьер-лигасида жон сақлай оладими?

Португалиянинг "Насьонал" жамоаси билан 2.5 йиллик битимга имзо чеккан ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг янги клубидаги иши бир текисда кетмади.

"Бенфика"га қарши Португалиядаги дебют ўйини ўтказган футболчимиз, жамоаси сафида фаолиятидаги энг аламли мағлубиятига учраган эди, 10:0. Аксинча, "Фейренси" жамоасига қарши кечган ўйинда ўз бенифисини нишонлади, хет-трик.


Афсуски жамоанинг омади кейинги турларда юришмай қолди. Аксига олиб 18та жамоа иштирок этаётган мусобақанинг 17-поғонасидан ўрин олган "Шавиш" жамоаси нисбатан яхши ўйнай бошлади. Айни пайтга келиб Португалия премьер-лигасининг 30-тур ўйинлари якунига етиб бўлди. Унда "Насьонал" 27 очко билан 17-поғонасидан жой олиб турибди. "Шавиш" ҳисобида 28 очко. 


Португалия премьер лигаси жадвали


28 апрель куни айнан қуйи лигага тушиб кетмаслик учун "финал" ўйини бўлиб ўтади. Сардор Рашидов жамоаси билан "Шавиш" меҳмони бўлади. Шу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. "Насьонал" ғалаба қозонган тақдирда ҳам премьер-лигасида қолди деган хулоса чиқариб бўлмайди. "Шавиш"дан фарқли равишда кейинги 3 турда улар 1, 6 ва 7-ўринларда турган клубларга қарши баҳс олиб борадилар. "Шавиш" эса ўз савиясидагилар билан, 13,15 ва 18-поғоналарда кетаётган жамоаларга қарши олтин очколар учун майдонга чиқади. "Насьонал" стадионида бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган эдилар.


"Шавиш" ва "Насьонал" жамоаларининг кейинги ўйинларининг тақвими:


"Шавиш" - "Насьонал" (17)

"Фейренси" (18) - "Насьонал"

"Шавиш" - "Сетубал" (13)

"Тондела" (15) - "Шавиш"


"Шавиш" (16) - "Насьонал"

"Гимараеш" (6) - "Насьонал"

"Насьонал" - "Порту" (1)

"Белененсеш" (7) - "Насьонал"


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика