UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Артетага ёрдамчи бўлиши мумкин  0 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  7 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  8 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик Янгиликлар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик

Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури доирасида "Фейренси" клубини қабул қилди.

Бу ўйин ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг бенефисига айланиб кетди. Ўзбекистонлик футболчи хет-трикка эришди. Яна бир голни Рочес меҳмонлар дарвозасига урди - 4:0.


"Насьонал" - "Фейренси" 4:0  

Бош ҳакам
: Жоау Педро Пинейро (Португалия)

Голлар: Сардор Рашидов 12, - 1:0. Сардор Рашидов 54, - 2:0. Сардор Рашидов 67, - 3:0. Рочес 80, - 4:0.

"Насьонал": Даниэль, Росич, Мауро Серкейра, Жулио, Калинди, Серхио Маракис, Витор Гонсалвеш, Палочевич, Сардор Рашидов (Рочес, 70), Жоау Камачо (Риаскос, 65), Вити

"Фейренси": Андре Морейра, Витор Бруно, Брисено, Флавио, Дига, Крис (Офори, 46), Марко Соареш, Тиаго Силва, Жоау Силва, Стургеон (Матеус Андерсон, 71), Куча (Петров, 59)

Огоҳлантиришлар: Серхио Маракис 15, Флавио 25, Тиаго Силва 64, Витор Бруно 82.




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Насьонал

Sardor Rashidov - 12', Sardor Rashidov - 54', Sardor Rashidov - 67', Брайан Рочес - 80'

Примейра-лига . 22-тур

16/02/2019, 19:30

0
:
4
Тугади

Фейренси

Стадион: Estadio da Madeira, 2654 томошабин

45'
90'
12'  Sardor Rashidov
12'  Жуан Витинесс
18'  Sergio Romeo Marakis
54'  Sardor Rashidov
54'  Жуан Витинесс
64'  Жоау Камашу (Браян Риаскос)
67'  Sardor Rashidov
67'  Браян Риаскос
70'  Sardor Rashidov (Брайан Рочес)
75'  Жуан Витинесс (Nuno Campos)
80'  Брайан Рочес
80'  Браян Риаскос
25'  Флавио
46'  Бруно Крис (Лоуренс Офори)
58'  Antonio Briseno
59'  Жаилтон Алвес Миранда (Steven Petkov)
64'  Тиагу Силва
70'  Фабио Стерджен (Mateus Anderson)
81'  Vitor Bruno



90. Ўйин тугади. "Насьонал" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Рашидовдан хет-трик! 

89. ЗАРБА! "Фейренси" ҳисобни қисқартириши мумкин эди, жамоа сардорининг бирга бир вазиятга йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

86. Стадионга йиғилган мухлислар "Сардор, Сардор, Сардор" деб бақиришмоқда

82. Огоҳлантириш. "Фейренси". Витор Бруно

80. ГООООООООЛ! РОЧЕС! Рашидовнинг ўрнига тушган ҳужумчи гол урди - 4:0.

78. Ўйин темпи тушди. Ҳисоб йириклашиб кетгани учундир балки

71. Ўзгариш. "Фейренси". Стургеон ўрнига Матеус Андерсон тушди

70. Ўзгариш. "Насьонал". Сардор Рашидов ўрнига Рочес тушди. Ҳамюртимиз қарсаклар остида майдонни тарк этди.

67. Ўнг қанотдан Риаскос томонидан оширилган тўпни дарвоза ёнгинасида турган Рашидов боши билан дарвозани ишғол қилди.

67. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЯНА РАШИДООООООООООООООООВ! ХЕТ ТРИК! 3:0.  ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

65. Ўзгариш. "Насьонал". Жоау Камачо ўрнига Риаскос тушди

64.Огоҳлантириш. "Фейренси". Тиаго Силва

59. Ўзгариш. "Фейренси". Куча ўрнига Петров тушди

54. Тезкор қарши ҳужум вақтида Рашидов жарима майдонига кириб бориб ўнг оёқда яқин бурчакни нишонга олди - 2:0.

54. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! САРДООООООООООР РАШИДОООООООООООООВ! ДУБЛЬ! 2:0!  ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

51. Хавфли вазият. "Насьонал"нинг ҳужуми, Палочевич тўпга ета олмади!

50. Ҳозирча тенг ўйин давом этмоқда

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Фейренси". Крис ўрнига Офори


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:0, "Насьонал" олдинда   

40. ЗАРБААА! Витининг кучли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

38. "Фейренси" гол ўтказгач кўпроқ ҳужумга ўтди, 4 марта бурчак тўпини амалга оширишди меҳмонлар

31. Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатида урган биринчи голини томоша қилинг: ВИДЕО

28. "Фейренси" бугун биринчи бор ҳужумга ўтди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

25. Огоҳлантириш. "Фейренси". Флавио

24. Сардор Рашидов бугун марказий ҳужумда ўйнамоқда. Ундан яна бир гол кутамиз

15. Огоҳлантириш. "Насьонал". Серхио Маракис

12. Бирга бир вазиятга чиқиб борган Сардор ҳимоячини ортда қолдириб ҳисобни очди - 1:0.

12. ГОООООООООООООООООООЛ! САРДООООООООООР РАШИДОВ! 1:0

10. Дастлабки 10 дақиқада ташаббус мезбонлар томонида.

7. Жарима тўпини "Насьонал" футболчилари амалга оширишди. Тўпни дарвозабон қайтариб юборди.

3. ЗАРБААААА! Сардор Рашидов жарима майдони ичидан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

1. Ўйин бошланди!

- Ҳамюртимз Сардор Рашидов ўйинни асосий таркибда бошлайди. 

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.




Рейтинг: +189   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика