UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  3 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  11 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  54 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин Янгиликлар

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин

Халқаро майдонларда ўзбек клубларининг қудратига рақиб дарвозасининг тўрлари ҳам дош бера олмайди.

Албатта, юқоридаги жумлага кўз қирингизни ташлаб, дарҳол "Насаф" мухлисига чиқаришингиз ёки момиқ бойлигимизни қўйишда айблашингиз мумкин. Бироқ барибир халқаро майдонда юрт шарафини ҳимоя қилаётган исталган клубимизни кўкларга, керак бўлса, ундан-да юқорироққа кўтаришим мумкин. "Насаф" кеча фақатгина натижа учун курашмади, гол уриб олгач, ҳимоя қўрғонини кадастр қилиб олмади. Аксинча, ўз ўйини қандай бўлса, шундайлигича намойиш эта олди. Вақт сандиғингиздан бироз жой атратишга қурбингиз етса, ушбу ўйин таҳлилини кўриб чиқамиз. 

Тактика (пирамида)

"Насаф" футболчиларининг жойлашуви, услуби менга ўйин жиҳатдан манзур келадиган "Аякс"ни бироз эслатди. Майдонда жойлашув жиҳатдан пирамида ҳосил қилиш орқали қаршиликлар истаса узатмалар имкониятини ҳамда назорат ҳудудини мустаҳкамлади. Албатта, бу услуб "аждарлар" учун янгилик эмас. Суперлига учрашувларида ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари шундай ўйин намойиш этиб келмоқда.

Кўпгина ҳужумлар айнан мана шу услуб орқали, асосан, қанотлардан амалга оширилди. Келинг, Норчаевнинг зарба берган вазиятини кўриб чиқамиз. Чап қанотдан юқоридаги шаклда уч футболчи олдинга борди. Насруллаевнинг бошлаган ҳужумини Бозоров давом эттирди. 

Ўйланган режа бўйича қанотдан Насруллаев етиб келиши керак эди.

Шундай бўлди ҳам. Насруллаев марказга ҳаволатиб тўпни йўналтирди.

Норчаев илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпга бош билан зарба берди, рақиб дарвозабони жамоаси жонига оро кирди.

Шунингдек, ўнг қанотда ҳам ушбу кўринишдаги комбинациялар ташкил этилди.

Ҳимояланишда биринчи бўлимда 4-5-1 ҳамда 4-4-2 схемаларидан фойдаланилди.

Иккинчи бўлимда эса кўпроқ 4-4-2 схемаси мудофааланишда қўлланилди.

Голлар

Футболда бир жамоа сафида 11 киши тўп тепади, 11 та пас бўлади ва "Насаф" гол уради. Эринмаган банда сифатида ҳар бир узатмани кўриб чиқамиз. Гол муаллифининг ҳаракатларини алоҳида белгилаймиз.

Ҳужум ҳимоядан бошланди. Ҳаммаёқ осуда. Икки марказ ўйинчисининг тўп оширмаси. Насруллаев бироз олдинроқда.

2-пасдан сўнг тўп ўнг қанотга саёҳат қилди.

Ўнг қанот ҳимоячиси тўпни олдидаги шеригига йўналтирмоқда.

Марказга

Тўп марказий ҳимоячиларга қайтарилди.

Ҳужум чап қанотга кўчди

Шерзод тўпни Бозоровга қолдирди ҳамда ўзи олдинга қараб югурди

Бозоров эса ўнгқанотдаги Иван Соловьёв томон узатма амалга оширди.

Ва Соловьёвнинг моҳирона узатмасини Насруллаев тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Насруллаев нафақат ҳужумда фаол ҳаракат қилди, ҳимояда ҳам рақибларига имконият бермади. Мезбонларнинг хавжли ҳужумларидан бирини бартараф этди.

Иккинчи гол ҳам биринчисига ўхшаб кетади, фақатгина стандарт вазият орқали киритилди. Станоевичнинг бурчакроққа узатмасини Ҳусниддин Алиқулов бош билан марказга йўналтирди.

Баҳром Абдураҳимов тўпни ўзига ўнглаб олмоқчи бўлди, аммо Норчаев ундан қулайроқ жойда турганди ва Ҳусайн дарвоза олдидаги саросимадан унумли фойдаланди.

Камчиликлар

"Насаф" ўта идеал ўйин намойиш этди деган фикрдан йироқмиз. Баҳс давомида ўйин темпи жуда юқори бўлмади. Менинг назаримда, "аждарлар"нинг икки камчилиги кўзга ташланди. Биринчиси, ҳаводаги курашларда кўп вазиятларда имконият бой берилди. Айниқса, рақиб ҳужумида хавфли вазиятлар юзага келди.

Шунингдек, аксар рақиб ҳужумларини ташкиллаштиришда ўзимизникилар нотўғри паслар эвазига ёрдам бериб юборишди.

Натижада зарба берилди

Учрашув охирларидаги яна бир хатолик

Мағлубиятини сезган мезбонлар аламларини қўполликлар эвазига олишди.

Сўнгги дақиқаларда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ жамоанинг янги аъзоси Семир Смайлагич чайнаб берилган луқмани ютишни уддалай олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаммаси ўзбек футбол ишқибозлари учун байрамона кайфиятда якунданди. Ўйлайманки, ушбу шодиёналар гуруҳ босқичида давом этади. Ҳатто араб мамлакатининг дарвоза тўрлари ҳам бизнинг клуб қудратига дош беролмади. Ўзбек клубларининг посбонлари қўриқлаётган дарвоза тўрлари эса ҳеч қачон узилмасин.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика