UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда Янгиликлар

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Суперлиганинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдиришган.

Жорий йил "Насаф" билан шартномаси тугаётган Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов олдида Суперлиганинг кўплаб жамоалари томонидан таклифлар бўлмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бу икки футболчининг хизматларига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси мураббийи Темур Кападзе ҳамда Бекободнинг "Металлург" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Ҳар иккала томонлар оғзаки музокараларни ўтказишган. Бироқ ҳозирча Кенжабоев ва Абдихолиқов кейинги фаолиятларини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келишгани йўқ.

Кўп нарса мавсум якунланганидан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг бошқа жамоалари ҳам бу икки футболчининг хизматларига бефарқ эмас.

Шунингдек, "Насаф" клуби ҳам Кенжабоев ҳамда Абдихолиқовни жамоада олиб қолишга уринмоқда ва уларга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун: Бобир Абдихолиқов жорий мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 17та гол урди. Ислом Кенжабоев эса 25 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика