UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  15 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  28 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  10 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  14 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда Янгиликлар

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Суперлиганинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдиришган.

Жорий йил "Насаф" билан шартномаси тугаётган Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов олдида Суперлиганинг кўплаб жамоалари томонидан таклифлар бўлмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бу икки футболчининг хизматларига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси мураббийи Темур Кападзе ҳамда Бекободнинг "Металлург" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Ҳар иккала томонлар оғзаки музокараларни ўтказишган. Бироқ ҳозирча Кенжабоев ва Абдихолиқов кейинги фаолиятларини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келишгани йўқ.

Кўп нарса мавсум якунланганидан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг бошқа жамоалари ҳам бу икки футболчининг хизматларига бефарқ эмас.

Шунингдек, "Насаф" клуби ҳам Кенжабоев ҳамда Абдихолиқовни жамоада олиб қолишга уринмоқда ва уларга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун: Бобир Абдихолиқов жорий мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 17та гол урди. Ислом Кенжабоев эса 25 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика