UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  2 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

“Насаф”нинг 1000-голи муаллифи - Илҳом Шомуродов! Янгиликлар

“Насаф”нинг 1000-голи муаллифи - Илҳом Шомуродов!

Олий лиганинг 23-турида Қаршида “Навбаҳор”ни қабул қилган жамоамиз мазкур баҳсда олий лигада 1000-голини рақиб дарвозасига киритди.

 

Таъкидлаб ўтиш лозимки, жамоамизнинг 1000 - юбилей голига  ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов муаллифлик қилди. 

Учрашув якунига етиши билан “Насаф” ПФК президенти Одил Темиров ва клуб бош менежери Шамил Ярулин юбилей гол муаллифи Илҳом Шомуродовга махсус футболкани топширишди.

"Аждарлар" 1997 йилдан бери мунтазам равишда олий лигада ўйнаб келишмоқда. Жамоа 550та ўйиннинг 307тасида ғолиб чиққан. 104 бор дуранг ўйнаб 139 марта имкониятни бой бериб қўйган. 1000та тўп киритиб ўз дарвозасидан 636та тўп олиб чиққан.

 


Жамоамизнинг Олий лигада юбилей голларини урган футболчилар қуйидаги руйхатда берилган:

 

1.Бахтиёр Давлатов 1997 йил "Сўғдиёна"

100.Анвар Бердиев 1998 йил "Қўқон-1912" ("Темирйўлчи")

200.Зафар Холмуродов 2000 йил "Турон"

300.Баҳром Ҳайдаров 2001 йил "Қизилқум"

400.Зокир Бердиқулов 2003 йил "Нефтчи"

500.Зафар Холмуродов 2004 йил "Андижон"

600.Дилшод Мавлонов 2006 йил "Хоразм"

700.Жаҳонгир Жиямуродов 2009 йил "Шўртан"

800.Андрей Переплёткин 2011 йил "Динамо"

900.Мақсуд Каримов 2013 йил "Пахтакор"

1000.Илҳом Шомуродов 2015 йил “Навбаҳор”

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика