«Насаф»га украиналик легионер келмоқда

Khoja
17 янв 2025
«Насаф» украиналик легионер дарвозабон Олександр Воробей билан келишувга эришди.

Тез кунда посбон Қаршига етиб келади.

Қаршиликлар Абдувоҳид Неъматовга 1,90 смлик рақобатчи топишди. Воробей ўтган мавсум Грузия чемпионати йил рамзий терма жамоасидан жой олганди.

Дарвозабон ўтган мавсум «Гагра» жамоаси сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборган. 12 та баҳсда эса ўз дарвозасини дахлисизлигини сақлаб қолган.


KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla