UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  8 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34

"Насаф"дек клуб йўқ бўлиб кетса, кейин аттанг қилиб қоламиз" - Сергей Кучеренко билан суҳбат Янгиликлар

"Насаф"дек клуб йўқ бўлиб кетса, кейин аттанг қилиб қоламиз" - Сергей Кучеренко билан суҳбат

Сўнгги пайтларда "Насаф" клубидаги мавҳум вазият барча мухлисларни ташвишга солаётгани бор гап.

Кеча Қарши шаҳрида "Насаф" клубидаги молиявий муаммоларни ечиш масалалари муҳокама қилинди. Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўтказган мазкур йиғилишда ЎФА вакили, Қашқадарё ФА вакили, вилоят ДХХ вакили, "Шўртан газ кимё мажмуаси" бош директори-"Насаф" клуби президенти Шуҳрат Асланов, "Насаф" клуби бош директори Сергей Кучеренко ва "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Биз "Насаф" клуби бош директори Сергей Кучеренкога қўнғироқ қилиб ҳозирги вазият ҳақида сўрадик.

"Кеча ҳақиқатдан ҳам юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Насаф" клубининг келажаги муҳокама қилинди. Биласизми ўтган мавсум жамоамиз Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади. Бу ажойиб натижа. Айни пайтда Ўзбекистонда молиявий ҳолат ва таркиб жиҳатидан "Пахтакор" билан ҳеч ким тенглаша олмайди. Бизнинг йигитлар мен учун ҳақиқий чемпион. Шундай экан уларга шунчаки кумуш медаль тақиб қўйиш тўғри бўлмасди. Уларни муносиб рағбатлантириш зарур. Вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти тез фурсат ичида барча қарздорликлар бартараф этилишини маълум қилишди. Бунинг учун бор кучлар ишга солинади.

Биласизми 2020 йил бутун дунё учун оғир бўлди. Бу клубимизга ҳам таъсир қилмай қолмади албатта. Футболда ҳар куни ишлаш керак, футболчиларга шароит яратиб бериш бизнинг вазифамиз. Футболчилар шундай касб эгасики ҳар куни машғулотга боради, дам олади ва футбол ўйнайди. Асосий вақти базада ўтади. Шундай экан улардаги мотивация юқори бўлиши учун рағбатлантириш зарур.

"Насаф"даги инфратузилма ҳаттоки "Пахтакор"да ҳам йўқ деб бемалол айта оламан. Ҳисоблаб чиқсак "Насаф"да ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоаларида ўйнаши мумкин бўлган 30дан ортиқ номзод бор экан.

Пул бор жойда ишончсизлик ҳам бўлиши табиий. Марҳамат кимда шубҳа бўлса исталган ташкилот келиб текшириши мумкин. Биз ҳар бир сўм нимага сарфланганини кўрсатиб бера оламиз. Мен раҳбар бўлган икки йилни олсак бу даврда бир қатор таъмирлаш ишлари олиб борилди, база, бассейн ремонт қилинди. "Спутник"да янги майдон барпо этилди. Майдонларга сув сепиш ишга туширилди.

Биламан ҳозирги пандемия вақтида балки кимларгадир футбол керак эмасдек туюлар, бироқ агар ҳозир клубга юзаки қарасак эртага аттанг қилиб қолишимиз аниқ. "Насаф"да пойдевор бор, бекорга 3 йилдан буён жамоанинг "Насаф" U-18 чемпион бўлиб келмаяпти. "Насаф"да ёш болаларнинг таълим олиши ҳам эътибор жуда катта. Масалан яқин вақт ичида академияга келадиган 6-7 ёшли болалар ҳафтасига уч марта рус ва инглиз тилини ўрганишади.

Йигитларга, мураббийларга катта раҳмат айтаман. Улар ўтган мавсум қийин вазиятга қарамай кумуш медалларини қўлга киритишди. Ишонаманки раҳбарият бизни шундай ҳолатда ташлаб қўймайди. Такрорлайман агар кимда шубҳа бўлса бемалол келиб текшириши мумкин. Сарфланган пуллар эвазига нималар қилингани, нималар қурилганини кўрсатамиз. Барчаси шаффоф бўлиши зарур.

Насиб қилса эртага футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. Мураббий ва футболчилар билан ҳам шартнома узайтириш устида иш олиб борилмоқда. 4 нафар футболчининг шартномаси тугаган, улар ёки чет эл клубига кетиши ёки ўзимизда қолиши борасида музокара олиб борилмоқда. Масалан, Азизжон Ғаниев хорижга кеттику. Маълумот учун Ғаниевнинг трансферидан тушган пуллар эвазига клуб қийин вазиятда кун кўрди. Агар бу трансфер бўлмаганида жуда ҳам қийналиб қолардик.

Тўғри Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олдик, лекин унда иштирок эта олмаймиз. ОЧЛ учун лицензиядан ўта олмаслигимизга молиявий қарздорлик сабаб бўлди. Пандемия туфайли футболчилардан 5 ойлик қарзимиз бор эди. Шу вақтда лицензиялаш амалга оширилди. Лицензиялашни охирига етказа олмаганлар аллақачон клубдан кетишган ва ҳозир "Насаф"да эмас.

Мақсадимиз январь ойи охиригача ўтган йилги барча қарзлардан бутунлай қутулиш ва февраль ойида 2021 йилги январь ойининг маошини бериш", - дейди Сергей Кучеренко championat.asia сайтига.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика