UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  18 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

"Насаф" Зафар Полвоновга жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

"Насаф" Зафар Полвоновга жиддий қизиқмоқда

"Шўртан" клуби ҳужумчиси Зафар Полвонов Қаршининг "Насаф" жамоаси қизиқишлари доирасида.


"Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвоновни кўришни истамоқда.

Олинган хабарларга кўра, Зафар Полвонов мавсум ўртасида "Шўртан"ни ёлғизлатиб қўйиш ниятида эмас. "Шўртан" ҳужум чизиғи вакилларидан бири саналган Кенжа Тўраевни "Олмалиқ"қа йўл олганидан сўнг Зафар Полвонов "Шўртан"ни қийин ҳолатда ташлаб кетишни лозим топмаяпти. Шу боис ушбу трансфер мавсум ўртасида амалга ошмаслиги мумкин.

Йил бошида ҳам қаршиликлар "аждарлар" дарвозасини назорат ўйинида нишонга олган Зафар Полвоновга таклиф билан чиқишганди. Бироқ футболчи янги мавсумга 10 кун қолганида "Шўртан"ни "Насаф"га алмашишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ҳужумчилари Азамат Алланиязов, Илҳом Шомуродов ҳамда Бобир Абдихолиқовнинг ушбу мавсумда олий лигада урган жами голлари 8тани ташкил этади.

Зафар Полвонов эса биринчи давра ўйинларида "аждарлар"нинг барча ҳужумчилари урган голлари билан тенг равишда 8 маротаба рақиблари дарвозасини аниқ "ўққа" тутган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика