UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

"Насаф" ва "Севинч" клублари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда Янгиликлар

"Насаф" ва "Севинч" клублари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар қилди.

2021 йилда аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати Олий лигасида 10 та жамоа иштирок этди. Қаршининг “Севинч” жамоасидан ташқари барча жамоа Суперлига клублари қошида ташкил этилганлиги боис Профессионал мақомга эга бўлди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2012 йил 18 декабридаги 293-сонли Баённомаси асосида). 13 карра чемпион, икки маротабадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ўн карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, икки маротаба Суперкубок эгаси “Севинч” 2003 йилдан буён алоҳида, аёллар профессионал футбол клуби мақомида фаолият юритиб келди. 2022 йилнинг январь ойида “Севинч” жамоасини “Насаф” ПФК таркибига киритиш режалаштирилган. “Насаф” ПФКнинг ҳам, “Севинч” клубининг ҳам таъсисчиси “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳисобланади. Қашқадарё вилоятининг эркаклар ва аёллар бош жамоалари ҳисобланган “Насаф” ПФК ва “Севинч” клубларини бирлаштириш ҳам айнан таъсисчининг режаси асосида амалга ошириляпти", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика